0200 Асосий воситаларнинг эскиришини ҳисобга олувчи счетлар

0200 «Асосий воситаларнинг эскиришини ҳисобга олувчи счетлар» счети

Корхонанинг мулки ҳисобланган ёки молиявий ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситаларнинг эскириши тўғрисидаги ахборотлар.

Тахлилий ҳисобнинг ташкил қилиниши Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги ва хориждаги асосий воситаларнинг мавжудлиги ва эскиришининг ҳаракати тўғрисидаги маълумотларни олиш имкониятини таъминлаши лозим.

Гуруҳ счетлари кредити бўйича, харажатларни ҳисобга олувчи счетлар билан боғланган ҳолда, АВ бўйича ҳисобланган эскириш акс эттирилади.

Ижарага берувчи корхоналар оператив ижарага берилган асосий воситалар бўйича ҳисобланган эскириш суммасини тегишли асосий воситаларнинг эскиришини ҳисобга олувчи счётларнинг (0200) кредити ва 9430 «Бошқа операцион харажатлар» счётининг дебетида акс эттирадилар.

Корхона мулки бўлган асосий воситаларни тугатиш, сотиш, текинга бериш, устав капиталига улуш сифатида бериш, молиявий ижарага бериш, камомад ёки бузилиш натижасида ҳисобдан чиқаришда уларга ҳисобланган эскириш суммаси тегишли асосий воситаларнинг эскиришини ҳисобга олувчи счётларнинг (0200) дебетидан 9210 «Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши» счётининг кредитига ҳисобдан чиқарилади.

 

Операция мазмуни дебет кредит
Қурилиш монтаж ишлари бажарилганда ишлатилган объектлар бўйича ойлик эскириш суммасини ҳисоблаш
0810
0211-
0299
Асосий, ёрдамчи ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатувчи хўжаликларда фойдаланилаётган асосий воситаларга эскириш ҳисоблаш 2010
2310
2710
0211-
0299
Ишчи ҳайвонлар бўйича ойлик эскиришни ҳисоблаш 2010 0270
Ёрдамчи ишлаб чиқаришда ишлатиладиган АВ бўйича ойлик эскиришни ҳисоблаш 2310
0211-
0299
Умумий ишлаб чиқаришда қўлланиладган АВ бўйича ҳар ойда эскиришни ҳисоблаш 2510  0211-
0299
Хизмат кўрсатувчи хўжаликларда қўлланиладиган АВ бўйича ойлик эскиришни ҳисоблаш 9430  0211-
0299
Савдо корхоналарида фойдаланилаётган асосий воситаларга 9410 0211-
0299
Маъмурий мақсадлар учун фойдаланилаётган асосий воситаларга эскириш ҳисоблаш 9420 0211-
0299
Қуйидаги мақсадларда фойдаланилаётган асосий воситаларга эскириш ҳисоблаш:
а) янги турдаги маҳсулотни ишлаб чиқариш учун мўлжалланган ишга тушириш ишларида;
б) умумий ёки якка тартибда ишлаб чиқаришга мўлжалланмаган янги технологик жараёнларни ўзлаштиришда;
9430 0211-
0299
Буюмларнинг янги турларини ишлаб чиқаришга мўлжалланган ишга тушириш ишларида 9440 0211-
0299
Асосий воситаларнинг эскиришини қайта баҳолаш:
а) қиймати оширилганда;
б) қиймати камайтирилганда.
8510
0211-0299
0211-0299
8510
Асосий воситаларни тугатиш, сотиш, текинга бериш, устав капиталига улуш сифатида бериш, молиявий ижарага бериш, камомад ёки бузилиш натижасида уларга ҳақиқатда ҳисобланган эскиришни ҳисобдан чиқариш 0211-0290 9210