ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ ҚАРОРИ
ЭЛЕКТРОН ТИЖОРАТДА БИТИМЛАРНИ АМАЛГА ОШИРИШ ТАРТИБИНИ ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
«Электрон тижорат тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ, электрон тижорат субъектлари ўртасидаги ўзаро муносабатларни тартибга солиш ҳамда электрон тижорат субъектлари томонидан битимлар содир этилиши тартибини, электрон тижоратда қўлланиладиган электрон ҳужжатлар ва хабарларни сақлаш тартибини белгилаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
- Қуйидагилар:
Электрон тижоратни амалга ошириш қоидалари 1-иловага мувофиқ;
Шартномаларни тузишда электрон рақамли имзоларни қўллаш ва электрон ҳужжатларни ҳамда электрон тижоратда қўлланиладиган электрон хабарлардаги мавжуд ахборотни сақлаш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
- Белгилаб қўйилсинки:
ахборот тизимларидан фойдаланган ҳолда тузилган шартнома ёзма шаклда тузилган ва тарафлар томонидан имзоланган, шу жумладан тарафларнинг муҳрлари билан тасдиқланган шартномага тенглаштирилади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
электрон тижорат орқали реализация қилинган товарларни сотувчига ва етказиб берувчига шахсий мулк, ижара ва бошқа фойдаланиш ҳуқуқига асосан тегишли бўлган автомобиль транспортида Ўзбекистон ҳудуди бўйлаб етказиб беришда шаҳар, шаҳар атрофи, шаҳарлараро ва халқаро автомобилда йўловчилар ва юк ташишларни амалга ошириш учун лицензия олиш талаб қилинмайди, қонунчиликда белгиланган ҳолатлар бундан мустасно.
(2-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 26 июлдаги 583-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.07.2018 й., 09/18/583/1582-сон)
- Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги томонидан Миллий ахборот-излаш тизимида электрон тижоратнинг маҳаллий ахборот ресурсларининг доимий равишда янгиланадиган бўлими шакллантирилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги билан биргаликда Миллий ахборот-излаш тизимидаги электрон тижоратнинг маҳаллий ахборот ресурсларининг шаклланган бўлими доимий равишда ахборот билан таъминласин ва техник кўмаклашсин.
(3-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 декабрдаги 777-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.12.2020 й., 09/20/777/1620-сон)
- Вазирлар Маҳкамасининг «Юридик ва жисмоний шахсларни рўйхатдан ўтказишни ҳамда улар томонидан савдо фаолияти амалга оширилишини тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2002 йил 26 ноябрдаги 407-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2002 й., 11-сон, 71-модда) илованинг 1-банди иккинчи хатбошидан«шунингдек электрон тижоратга нисбатан» сўзлари чиқариб ташлансин.
- Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
- Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2016 йил 2 июнь,
185-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 2 июндаги 185-сон қарорига 1-ИЛОВА
Электрон тижоратни амалга ошириш
ҚОИДАЛАРИ
I. Умумий қоидалар
давлат харидлари тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга ошириладиган товарларнинг (ишлар ва хизматларнинг) давлат харидларига;
биржа фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берадиган лицензияга эга бўлган биржаларда, шунингдек ахборот воситачиларининг ахборот тизимларида содир этиладиган битимларга;
кўчмас мулкни сотишга, шунингдек қонун ҳужжатларига мувофиқ нотариал тасдиқланиши ёки давлат рўйхатидан ўтказилиши керак бўладиган битимларга татбиқ этилмайди.
Электрон тижорат шаклида товарларни сотишда (ишларни бажаришда ва хизматлар кўрсатишда) ушбу Қоидаларга 1-иловада кўрсатилган товарларни (ишларни, хизматларни) сотиш тартиб-таомилларини соддалаштиришга йўналтирилган алоҳида нормалар қўлланилади.
Бунда электрон тижорат шаклида товарларни (ишларни, хизматларни) сотишда, агар ҳужжатни электрон тижоратдан ташқарида расмийлаштириш зарурлиги қонун ҳужжатларида белгиланган бўлса, рухсат этиш хусусиятига эга тегишли ҳужжатни олишни истисно этмайди.
* Қоидаларга 2-илова рус тилидаги матнда берилган.
II. Асосий тушунчалар
акцепт — оферта йўлланган шахснинг унинг қабул қилинганлиги тўғрисидаги жавоби;
ахборот тизими — ахборотни тўплаш, сақлаш, излаш, қайта ишлаш ва ундан фойдаланиш имконини берадиган ахборот ресурслари, ахборот технологиялари ва алоқа воситаларининг ташкилий тартибга солинган жами;
ахборот воситачиси — электрон тижоратда электрон ҳужжатлар ва электрон хабарлар айланиши билан боғлиқ хизматлар кўрсатувчи юридик шахс;
ахборот ресурси — ахборот тизими таркибидаги электрон шаклдаги ахборот, маълумотлар банки, маълумотлар базаси;
оферта — бир шахсга, бир нечта аниқ шахсларга ёки шахсларнинг номуайян доирасига йўналтирилган, ундан таклиф билдираётган шахснинг (оферентнинг) таклифда кўрсатилган шартларда ким жавоб берса у билан шартнома тузишга бўлган иродаси билинадиган шартноманинг барча мавжуд шартлари мавжуд бўлган таклиф;
харидор — пировард истеъмол, тижорат мақсадларида фойдаланиш, ўзининг ишлаб чиқариш-хўжалик эҳтиёжлари учун ахборот тизимларидан фойдаланган ҳолда товарларни (ишларни, хизматларни) сотиб олувчи жисмоний шахс ёки тадбиркорлик фаолияти субъектлари (Ўзбекистон Республикасининг резидентлари ва норезидентлари);
сотувчи — ахборот тизимларидан фойдаланган ҳолда товарларни (ишларни, хизматларни) сотувчи тадбиркорлик фаолияти субъекти;
электрон тижорат иштирокчиси — электрон тижоратда товарларни (ишларни, хизматларни) сотувчи ёки уларнинг харидори бўлган юридик ёки жисмоний шахс;
электрон тижорат — ахборот тизимларидан фойдаланган ҳолда тузиладиган шартномага мувофиқ амалга ошириладиган товарлар (ишлар, хизматлар) олди-сотдиси;
электрон савдо майдончаси — ташкилий, ахборот ва техник қарорларнинг дастурий-аппарат мажмуи, шу жумладан товарларни (ишларни, хизматларни) сотиш учун ахборот тизими орқали сотувчи ва харидорнинг (буюртмачининг) ўзаро ҳамкорлигини таъминлайдиган интернет-дўкон;
электрон хабар — ахборотни жўнатувчини идентификациялаш имконини берувчи электрон шаклда қайд этилган ахборот;
электрон восита — электрон шаклда ахборотни қайта ишлаш, сақлаш ва уни айирбошлашга мўлжалланган компьютер ва (ёки) бошқа техник асбоб, шунингдек телекоммуникациялар тармоғи;
электрон шартнома (кейинги ўринларда шартнома деб аталади) — товарлар (ишлар, хизматлар) олди-сотдиси учун ахборот тизимларидан фойдаланган ҳолда сотувчи ва харидор ўртасида тузиладиган шартнома;
электрон ҳужжат — электрон шаклда қайд этилган, электрон рақамли имзо билан тасдиқланган ва электрон ҳужжатнинг уни идентификациялаш имконини берадиган бошқа реквизитларга эга бўлган ахборот.
III. Электрон тижорат субъектлари
электрон тижорат мақсадларида мавжуд бўлган ахборот ресурсларида офертани жойлаштириш;
шартномалар тузиш йўли билан товарларни сотиш (ишларни бажариш, хизматлар кўрсатиш);
ахборот воситачиларига электрон ҳужжатлар ва электрон хабарларни сақлаш учун бериш.
а) электрон тижоратда товарларни сотишда (ишларни бажаришда, хизматлар кўрсатишда), шу жумладан товарлар (ишлар, хизматлар) тўғрисидаги зарур ва ишончли ахборотни харидорга тақдим этиш бўйича рақобат ва истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларига риоя этиши;
б) электрон ҳужжатлар ва электрон хабарларни белгиланган тартибда сақлашни таъминлаши;
в) электрон тижоратнинг бошқа иштирокчиларини ўзи тўғрисида электрон шаклда давлат тилида, зарурият бўлганда эса бошқа тиллардаги ишончли ахборотдан тегишли фойдаланишни таъминлаши шарт, ахборот қуйидаги маълумотларни ўз ичига олиши керак:
юридик шахс учун — тадбиркорлик фаолияти субъектининг ташкилий-ҳуқуқий шакли кўрсатилган ҳолда унинг тўлиқ номи; юридик шахс ташкил этмасдан тадбиркорлик фаолиятини амалга оширувчи жисмоний шахс учун — фамилияси, исми, отасининг исми;
давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги маълумотлар, тадбиркорлик фаолияти субъектининг солиқ тўловчининг идентификация рақами;
жойлашган жойи (почта манзили), электрон почта манзили, боғланиш телефони рақами;
қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда лицензия ёки рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг мавжудлиги тўғрисидаги маълумотлар (лицензиянинг ёки рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг рақами, амал қилиш муддати, лицензияни ёки рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни беришга ваколатли органнинг номи).
электрон тижорат иштирокчиларининг электрон ҳужжатлари ва электрон хабарлари айланиши бўйича хизматлар кўрсатувчи телекоммуникация тармоқлари операторлари ва провайдерлари;
электрон тижорат иштирокчиларининг тўлов тизимларидан фойдаланилишини ва тўловлар ўтказилишини таъминлаш бўйича хизматлар кўрсатувчи банклар;
электрон ярмаркалар, кимошди савдолари ва танловлар ташкил этилишини амалга оширувчи юридик шахслар;
электрон тижорат иштирокчиларининг электрон ҳужжатлари ва электрон хабарларини сақлаш бўйича хизматлар кўрсатувчи юридик шахслар.
Ахборот воситачилари жумласига қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа юридик шахслар ҳам киритилиши мумкин.
ўз ваколати доирасида шартнома асосида электрон тижоратда электрон ҳужжатлар ва электрон хабарлар айланиши билан боғлиқ хизматлар кўрсатиш;
электрон тижорат иштирокчиларига кўрсатиладиган хизматлар шартларини белгилаш.
электрон тижорат соҳасидаги стандартлар, нормалар ва қоидаларга риоя этиши;
ўзининг тўлиқ номи, ташкилий-ҳуқуқий шакли, кўрсатиладиган хизматлар, уларни кўрсатиш шартлари ва қийматлари (тарифлари) ҳақидаги ахборотни электрон тижорат иштирокчиларига ошкор қилиши;
электрон ҳужжатларнинг ва электрон хабарларнинг мазмунини, улардан фойдаланиш тартибини ўзгартирмаслиги, электрон тижорат иштирокчилари билан тузилган шартномаларда назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно;
электрон ҳужжатларни, электрон хабарларни ҳамда шахсга доир маълумотларни рухсатсиз фойдаланишдан ҳимоя қилиш чора-тадбирлари билан таъминлаши;
электрон ҳужжатларни ва электрон хабарларни учинчи шахсларга юбормаслиги шарт (қонунда ёки шартномада назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно).
Ахборот воситачиси қонун ҳужжатларига ҳамда шартномага мувофиқ бошқа ҳуқуқларга эга бўлиши ва ўз зиммасига ўзга мажбуриятлар олиши мумкин.
электрон тижоратни амалга оширишда фойдаланиладиган маълумотларнинг электрон архивини ташкил этиши, улар белгиланган тартибда сақланишини таъминлаши;
ахборот тизимларидаги мавжуд ахборотнинг яхлитлиги ва махфийлигини таъминлаши шарт.
ушбу Қоидаларда назарда тутилган тартибда офертани жойлаштириш, акцептни амалга ошириш ва шартномалар тузиш;
электрон тижорат субъектларига ушбу Қоидаларга мувофиқ назарда тутилган ахборотдан фойдаланиш;
ушбу Қоидалар талабларига мувофиқ электрон ҳужжатлар ва электрон хабарларни хавфсиз айирбошлашни таъминлаш;
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлашган серверларда электрон ҳужжатлар ва электрон хабарларни белгиланган тартибда сақлаш имкониятини ўз ичига олиши керак.
унинг электрон рақамли имзо билан тасдиқланишини назарда тутувчи электрон ҳужжат тарзида;
матнида электрон тижорат иштирокчисининг розилиги билдирилган матн бўлган электрон хабар тарзида;
офертада кўрсатилган шартларни бажариш бўйича ҳаракатларни содир этиш орқали акцептни амалга ошириш йўли билан тузилиши мумкин.
шартнома предмети;
тарафларнинг асосий ҳуқуқлари ва мажбуриятлари;
товарларнинг (ишлар, хизматларнинг) нархи ва тавсифи ҳамда тарафлар ўртасида ҳисоб-китоб қилиш тартиби;
кафолат муддати, агар бу аниқ бир товар учун белгиланган бўлса;
етказиб бериш жойи ва шартлари (етказиб бериш хизматлари мавжуд бўлганда);
тарафларнинг жавобгарлиги;
мажбуриятларни бажариш тартиби ва муддатлари;
шартномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш имконияти ва тартиби;
битимни рад этиш шартлари;
товар ва пул маблағларини қайтариш шартлари ва тартиби;
шартнома тузилган тил тўғрисидаги маълумот;
электрон ҳужжатга ва электрон хабарга ҳавола қилиш воситасида шартномага киритиладиган шартлар ва тегишли ҳаволадан фойдаланиш тартиби (улар мавжуд бўлганда);
шартноманинг амал қилишини тўхтатиш шартлари;
низоларни ҳал этиш тартиби;
тарафларнинг жойлашган жойи (почта манзили), электрон манзили ва банк реквизитлари;
тарафлар томонидан келишилган бошқа шартлар.
бевосита электрон тижорат иштирокчиси томонидан;
электрон тижорат иштирокчиси номидан иш кўриш ваколатлари берилган шахслар, шу жумладан ахборот воситачиси томонидан;
электрон тижорат иштирокчисининг ахборот тизими ёки унинг номидан — автоматик режимда ишлайдиган тизим томонидан юборилиши мумкин.
VII. Электрон тижоратда тўловларни етказиш ва амалга ошириш
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ўзининг автомобиль транспортида шаҳар, шаҳар атрофи, шаҳарлараро ва халқаро ташишларга лицензия олмасдан йўловчилар ва юкларни автомобиль транспортида етказиб беришни мустақил амалга ошириши;
Олдинги таҳрирга қаранг.
товарларни етказиб бериш бўйича хизматлар кўрсатиш ҳуқуқига эга бўлган етказиб бериш хизмати хизматларидан фойдаланиш;
(47-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 13 октябрдаги 825-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.10.2018 й., 09/18/825/2052-сон)
етказиб беришнинг қонунчиликда тақиқланмаган бошқа усулларидан фойдаланиши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
нақд пул билан — назорат-касса машинасидан, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда эса онлайн назорат-касса машиналари ёки виртуал кассадан фойдаланиш орқали нақд пул маблағлари қабул қилингани тўғрисида назорат-касса машинаси ёки виртуал касса чеки ёхуд бошқа тасдиқловчи ҳужжатни мажбуран тақдим этиш, шунингдек, белгиланган тартибда инкассация қоидаларига риоя этган ҳолда, олинган пулларни хизмат кўрсатувчи банкка топширишни таъминлаш;
(48-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 23 ноябрдаги 943-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.11.2019 й., 09/19/943/4066-сон)
электрон тўлов воситалари билан — тўловларни қабул қилиш учун ҳисоб терминали ёки виртуал терминал (E-POS) орқали шахсий ва корпоратив банк карталаридан фойдаланиш орқали чакана тўлов тизимида сотувчи ва харидорга электрон тўлов чеки ёки тўловни тасдиқловчи бошқа ҳужжатни албатта тақдим этган ҳолда;
пул маблағларини банк ҳисоб рақамларидан ўтказиш йўли билан — пул маблағларини банк ҳисоб рақамларидан (шу жумладан карта ҳисоб рақамларидан) шахсий кабинет (масофавий банк ҳисоб рақамларидан хизмат кўрсатиш тизими) ёки чакана тўлов тизими орқали ўтказган ҳолда.
(48-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 13 октябрдаги 825-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.10.2018 й., 09/18/825/2052-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Почта жўнатмалари орқали етказиладиган ва устама тўлов қўлланилган товар харидор томонидан устама тўлов тўлиқ тўланиб, квитанция тақдим этилгандан сўнг берилади. Устама тўлов суммаларини сотувчи манзилига жўнатиш миллий почта алоқаси оператори томонидан пул маблағларини почта орқали ўтказишнинг Почта алоқаси хизматлари кўрсатиш қоидаларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
(481 — 483-бандлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 13 октябрдаги 825-сонли қарорига асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.10.2018 й., 09/18/825/2052-сон)
VIII. Шартнома шартларини бажаришни рад этиш тартиби
X. Якунловчи қоидалар
Электрон тижоратни амалга ошириш қоидаларига
1-ИЛОВА
Электрон тижорат шаклида товарларни сотиш (ишларни бажариш, хизматлар кўрсатиш) тартиб-таомилларини соддалаштиришга йўналтирилган
АЛОҲИДА НОРМАЛАР
Электрон тижоратни амалга ошириш қоидаларига
3-ИЛОВА
Электрон тижорат шаклида товарларни сотиш (ишларни бажариш, хизматлар кўрсатиш)
СХЕМАСИ
Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 2 июндаги 185-сон қарорига
2-ИЛОВА
Шартномаларни тузишда электрон рақамли имзоларни қўллаш ва электрон ҳужжатларни ҳамда электрон тижоратда қўлланиладиган электрон хабарлардаги мавжуд ахборотни сақлаш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
акцепт — оферта йўлланган шахснинг унинг қабул қилинганлиги тўғрисидаги жавоби;
электрон рақамли имзоларнинг ёпиқ калити (ЭРИ ёпиқ калити) — фақат имзоловчи шахсга маълум бўлган ва электрон ҳужжатда электрон рақамли имзоларни яратиш учун мўлжалланган электрон рақамли имзолар воситаларидан фойдаланилган ҳолда олинган рамзларнинг изчиллиги;
ахборот тизими — ахборотни тўплаш, сақлаш, излаш, қайта ишлаш ва ундан фойдаланиш имконини берадиган ахборот ресурслари, ахборот технологиялари ва алоқа воситаларининг ташкилий тартибга солинган жами;
ахборот воситачиси — электрон тижоратда электрон ҳужжатлар ва электрон хабарлар айланиши билан боғлиқ хизматлар кўрсатувчи юридик шахс;
электрон рақамли имзоларнинг очиқ калити (ЭРИ очиқ калити) — электрон рақамли имзонинг ёпиқ калитига мос бўлган ахборот тизимидан исталган фойдаланувчи кира оладиган ва электрон ҳужжатдаги электрон рақамли имзоларнинг ҳақиқийлигини тасдиқлаш учун мўлжалланган электрон рақамли имзолар воситаларидан фойдаланган ҳолда олинган рамзларнинг изчиллиги;
оферта — бир шахсга, бир нечта аниқ шахсларга ёки шахсларнинг номуайян доирасига йўналтирилган, ундан таклиф билдираётган шахснинг (оферентнинг таклифда кўрсатилган шартларда ким жавоб берса у билан шартнома тузишга бўлган иродаси билинадиган шартноманинг барча шартлари мавжуд бўлган таклиф;
электрон рақамли имзолар калитининг сертификати (ЭРИ калитининг сертификати) — ЭРИ очиқ калитининг Электрон рақамли имзолар калитларини рўйхатдан ўтказиш маркази томонидан ЭРИ ёпиқ калити эгасига берилган ЭРИ ёпиқ калитига мувофиқлигини тасдиқлайдиган электрон ҳужжат;
ноёб идентификатор — объектнинг бир хиллигини таъминлайдиган ва уни бошқа объектлардан фарқлаш имконини берадиган белги;
электрон тижорат иштирокчиси — электрон тижоратда товарларни (ишларни, хизматларни) сотувчи ёки уларнинг харидори бўлган юридик ёки жисмоний шахс;
[СПиТ:
1.Электрон тижорат (имзо). Электрон ҳужжат алмашинуви / Электрон тижорат]
электрон тижорат — ахборот тизимларидан фойдаланган ҳолда тузиладиган шартномага мувофиқ амалга ошириладиган товарлар (ишлар, хизматлар) олди-сотдиси;
электрон рақамли имзо (ЭРИ) — ЭРИ ёпиқ калитидан фойдаланган ҳолда муайян электрон ҳужжатдаги ахборотни махсус қайта ўзгартириш натижасида олинган ва ЭРИ ёпиқ калити ёрдамида электрон ҳужжатдаги ахборотда бузиш йўқлигини аниқлаш ва ЭРИ ёпиқ калити эгасини идентификациялаш имконини берадиган электрон ҳужжатдаги имзо;
электрон хабар — электрон ҳужжат ҳисобланмайдиган, электрон воситалар ёрдамида жўнатилган, олинган ва сақланадиган электрон шаклдаги ахборот;
[СПиТ:
1.Электрон тижорат (имзо). Электрон ҳужжат алмашинуви / Электрон ҳужжат]
электрон ҳужжат — электрон шаклда қайд этилган, электрон рақамли имзо билан тасдиқланган ва электрон ҳужжатнинг уни идентификациялаш имконини берадиган бошқа реквизитларга эга бўлган ахборот.
юридик аҳамиятли электрон ҳужжатлар айланишини таъминлаш ҳамда ўзгартиришларни аниқлаш ва электрон тижорат шартномаси (кейинги ўринларда шартномалар деб аталади) тузиш доирасида ҳуқуқий муносабатларни тўхтатишни;
ахборот хавфсизлигининг зарур талабларини таъминлаш, шу жумладан, имзолангандан кейин ахборотнинг яхлитлиги ва ўзгармаслигини тасдиқлаш учун;
электрон ҳужжатни имзолаган ЭРИ эгасининг шахсини идентификациялашни таъминлаш мақсадида қўлланилиши керак.
ЭРИ калитининг амал қилиш муддатини ва электрон ҳужжатни имзоланган ёпиқ калит эгасининг ЭРИ калити сертификати мақомини;
электрон ҳужжатни имзоланган ёпиқ калит эгасининг очиқ калити сертификатининг амал қилиш муддатини;
ЭРИ калити сертификати мақомини (амал қилади, амал қилиши тўхтатиб қўйилган ЭРИ шакллантириш пайтида бекор қилинган);
ЭРИ амал қилиш муддатини ва текширилаётган сертификатни чиқарган ЭРИ калитларини рўйхатдан ўтказиш маркази ваколатли шахсининг ЭРИ калити сертификати мақомини текширишни ўз ичига олиши керак.
III. Электрон тижоратни амалга оширишда электрон ҳужжатларни ва бошқа электрон ахборотни сақлаш тартиби
электрон ҳужжатларни яратиш, уларнинг ҳаракати ва уларни йўқ қилиш;
оферталарни ва уларнинг қабул қилиниши ҳолатларини эълон қилиш (акцепт);
электрон хабарларни юбориш ва олиш;
электрон тижоратда шартномалар тузиш билан боғлиқ барча электрон ҳужжатлар, электрон хабарлар ва операциялар сақланиши керак.
тузилган шартноманинг тарафларини идентификациялаш ва шартномаларни амалга оширишнинг барча шартларини аниқлаш;
операциялар, шартномаларни амалга оширишнинг аниқ санаси ва вақтини ҳамда шартнома ва оферта шартларини ўзгартиришни аниқлаш имконини берадиган тарзда сақланиши керак.
электрон тижоратдаги электрон ҳужжатлар ва хабарлар сақланишини;
қонун ҳужжатларида ёки шартнома шартларида белгиланган муддат мобайнида шартнома иштирокчилари ва ваколатли шахсларнинг электрон ҳужжатлар ва электрон хабарлардан фойдаланишини;
қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ ҳам харидорлар, ҳам бошқа жисмоний шахсларнинг электрон тижорат шартномаларини тузиш давомида уларга маълум бўлган шахсий маълумотлари сақланишини;
ўз ахборот тизимлари, маълумотлар базалари, электрон ҳужжатлар, хабарларни сақлаш воситалари ва муҳити ҳимоя қилинишини таъминлаши шарт.
сақланаётган маълумотларнинг мазмунини ўзгартириш;
маълумотларни учинчи шахсларга бериш ҳуқуқига эга эмас, қонун ҳужжатларида ёки тузилган шартномада назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.