1С:Бухгалтерия база захира нусхадан тиклаш

Умумий маълумот

Компьютерга ўрнатилган асосий база бузилиб қолди ёки ўтган йилги базадан қолдиқларни кўчириш керак бўлиб қолди. Агар захира нусха қилиб кўчириб қўйилган база бўлса буни амалга оширса бўлади.

Дейлик G: диск «Backups» папкасда BESTMADE корхонасига тегишли bestmade_21.08.2022.dt номли захира база бор. Янги очилган папкага база тиклашни кўриб чиқамиз. (доимо янги қўлланувчиларга захира нусхани тиклаётган янги папка очишлик керак бўлади, бехосдан ишлаб турган база бузиб қўймаслик учун).

Захира нусха dt форматда бўлганда

Агар Сиз сақлаб қўйган база dt кўринишда булса бу вариант  тўғри келади. Файл тури ҳар доим ҳам кўринмаслиги мумкин.

Агар файл (dt)лик бўлса давом этамиз.

  1. Компьютер дискларидан бирида бўш папкаси очамиз. (мисол учун E: дискда «1СBASES» ичида BESTMADE_21.08.2022 папкасини очамиз

2. 1Сни ишга тушириб «Добавить» тугмачасини босинг. Мақсадимиз — рўйхатга бўш папкани қўшиб қўйиш, кейин шу папкага захира нусха базани юклаб қўямиз.

3. Янги информацион база шакллантиришимиз керак, шунинг учун биринчи бўлимни танлаймиз:

4. Аввал сақлаб қўйилган базани юклаб олиш учун янги бўш база шакллантирамиз:

5. Аввал сақланган база исми ёзилади (одатда база номи + нусха кзчирилган сана):

6. Биринчи қадамда яратилган бўш папка жойлашган ерини кўрсатиш керак:

7. Аутентификация (фойдаланувчини аниқлаштириш) ва ишга тушириш тартиби автоматик холатда қолдирилади. Версия майдони бўш ёки конфигурация ишга туширилиши керак бўлган 1С версия рақами ёзилади:

8. Қўшилган базани конфигуратор режимида ишга туширинг:

9. «Администрирование» менюсидан «Загрузить информационную базу» менюси танланади:

10. Аввал нусха олинган базани  сақлаган папкадан танлаб олинади. «Открыть» босиб очилади:

11. Огоҳлантирувчи формалар шошмасдан, диққат билан ёндашамиз. Қуйидаги формада мавжуд база (бизни холатимизда бўш база) устига аввалдан нусхаси олинган база қайта кўчирилиши ҳақида маълумот акс этган. Тасдиқлаган холда давом этилади :

Ўрни келганда муҳим бир эслатма. Доимо янги бўш база шакллантиргандан кейин нусха базани қайта юклаш керак, мавжуд ишлаб турилган базани конфигуратор режимда очиб исталган нусха олинган базани қайта тикланган тақдирда, ишлаб турган база ўрнида нусха олинган база шаклланади ва ишлаб турилган базани қайта тиклаб бўлмайди.

12. Тайёр бўлди. Конфигуратор тартибида ишга тушиши учун рухсат беринг:

13. Конфигураторни ёпиб, базани оддий тартибда ишга туширинг.

Захира нусха zip форматда бўлганда

1С База захира нусхаси zip, 7z, rar турдаги файл кўринишида ёки 1Cv8.1CD холатда сақланган бўлса ушбу усулда қайта тиклаб олинади.

Файлни охирги (.) нуқтадан кейинги харфлари ҳаммада ҳам кўринмаслиги мумкин. Қуйидаги кўринишда бўлади:

Файл устига бориб сичқонча билан икки марта босилса — файл таркиби очилади (проводник ўзида ёки архивга олувчи дастурда):

Архив таркибида  1Cv8.1CD файли борлигига диққатимизни қаратамиз. Мана шу файл бизни базамиз ҳисобланади.

1. Компьютерни бирор бир жойида исталган ном билан янги бўш папка очамиз. (мисол учун, «BESTMADE_21.08.2022»)

2. Архивдаги файлни шу папка ичига қўйилади. Қуйидаги кўринишда бўлади:

3. У ерда бошқа файллар ҳам бўлиши мумкин, лекин энг асосийси 1Cv8.1CD номли файл папкада турган бўлиши керак.

4. Энди базани 1С рўйхатига қўшиб қўйиш қолди. Бунинг учун 1Cv8.1CD файли турган папкани жойлашган диски билан бирга кўчириб оламиз. Бунинг учун Проводник ёрдамида папка номи ёзилган жойга борилади.


5. Кўк рангли фондаги текст Ctrl+V билан буферга сақлаб олинади. 1С дастур ишга туширилади.

6. Добавить тугмаси босилади. Биз янги база шакллантирмаймиз, балким мавжуд базани қўшиб қўямиз.

7. База учун ном берилади ва қуйидаги расмда кўрсатилган жойлашуви белгилаб қўйилади («на данном копьютере или на комп…)

Шу ерда учта тугмачага босиб (Каталог информационной базы) 1С Бухгалтерия база жойлашган папка танлаб қўйилади ва «далее» тугмачаси босилади.

8. Дастур ишга тушириш автоматик параметрда қолсин (Выбрать автоматический). Дастур версиясига 8.3.15.1656 платформа версияни ёзиб қўйилади. (мақола ёзилган пайтда 2022 йил сентябрьда , 1С Бухгалтерия редакция 3.0 ишлаши учун тавсия қилинган Платформа версияси — 8.3.15.1656 )

Шу ўринда муҳим бир эслатма. Агар Сиз ишлаётган компьютерда фақат бир версияга таалуқли базалар бўлса, «версия 1С:Предприятие» катагини бўш қолдирсангиз бўлади. Агар компьютерда эски версия (редакция 1.3, 1,2, 1.0)  базалар бўлса  «версия 1С:Предприятие»  база тавсия этилган платформа версия ёзиб қўйиш шарт. (мисол учун Венкон 1.3 учун — 8.3.9.2170).

Акс ҳолда 1С базалар ё очилмайди ёки тавсия қилинмаган платформа версиясида очилади. Бу ўз навбатида база ишлаётганда хатоликлар келиб чиқишига сабаб бўлади.

9. Тайёр бўлди. Энди базани ишга туширсак бўлади.


тамом.

1С База қандай қилиб архивга олинади мақоласи:  1С Базани архивга олиш