Меҳнатга ҳақ тўлаш ҳисоби

Ҳар ойда бухгалтерия бўлими ходимларга иш ҳақини ҳисоб-китоб қилиш, ҳисоблаш ва тўлашни амалга оширади.

Меҳнатга ҳақ тўлаш ҳисоби босқичлари

Иш хақи ҳисобини   бешта босқичда амалга ошириш мумкин:

  1. Меҳнатга ҳақ тўлаш тизимидан келиб чиққан ҳолда иш ҳақи ҳисоблаш.
  2. Солиқларни  ҳисобга олиш.
  3. Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини ҳисоблаш.
  4. Ижтимоий солиқни ҳисоблаш.
  5. Иш ҳақини тўлаш.

Ходим ва иш берувчи ўртасидаги иш ҳақи бўйича муносабатларни акс эттириш учун 6710 «ходимлар билан иш ҳақи бўйича ҳисоб-китоблар» ҳисобварағидан фойдаланилади. 6710-ҳисобварақда иш берувчининг ходимга бўлган иш ҳақи қарзи акс эттирилади, бу ҳисобварақ пассив, 6710-ҳисобварақнинг кредитида жавобгарликнинг ошиши, яъни иш берувчининг қарзи (иш хақи) ошиши, дебетида жавобгарликнинг камайиши, яъни иш берувчининг қарзи (иш ҳақи тўлови) акс эттирилади.

Иш ҳақи харажатлари ишлаб чиқариш харажатлари сифатида (ишлаб чиқариш корхоналари учун) ёки сотиш харажатлари сифатида (савдо корхоналари учун) ҳисобдан чиқарилади.

Иш ҳақини ҳисоблаш

Аввало,  ҳар бир ходим учун белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш тизими асосида иш ҳақи ҳисобланиши керак. Ҳисоб юритиш учун, иш вақтини ҳисоби олиб бориладиган Т-13 табель жадвалидан фойдаланилади. Бу жадвал асосида ҳисобланаётган ой бўйича ишлаган кунлар (соатлар) миқдори ҳақидаги маълумот олинади.

Бухгалтерия ҳисобида иш ҳақини ҳисоблаш қуйидаги ўтказма орқали акс эттирилади:

Дт 9410 (9420) (2010)

Кт 6710      

Ҳисобланган иш ҳақи харажатлар сифатида ҳисобдан чиқарилади.

Солиқ тўловлари ҳисоби

Жисмоний  шахслардан олинадиган  даромад солиғи — бу жисмоний шахслар даромад солиғи миқдорида  ходимнинг иш ҳақи камайтирилиши мумкин бўлган пул миқдори. Аслида, солиқ имтиёзлари муайян шароитларда ходимга тақдим этиладиган имтиёзлардир. Уларнинг қийматлари солиқ кодексининг 379-380-моддаларида белгиланган.

Стандарт солиқ имтиёзлари фақат жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини тўғри чегириб ташлаш учун ишлатилади, улардан фойдаланиш туфайли солиққа тортиладиган даромадлар камаяди, шунинг учун жисмоний шахснинг даромад солиғи ҳам камаяди.

Иш ҳақидан жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини чегириб ташлаш

Ўзбекистон Республикаси солиқ кодексининг иш ҳақини ҳисоблаш учун жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ставкаси 12% да белгиланган.

Жисмоний шахслардан олинадиган даромад  солиғини тўлаш мажбурияти иш берувчига юклатилган.

Ҳисобланган иш ҳақидан ходимга тегишли имтиёзларни (ажратмалар)ни айириб ташлаш керак, хосил бўлган  суммадан 12% ҳисобланади, мана шу жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи (ЖШОДС) бўлади. Иш берувчи солиқ суммасини ходимнинг иш ҳақидан айириб ташлайди ва бюджетга тўлайди.

Ходим қўлига ҳисобланган иш ҳақидан  даромад солиғи айирмасидан  хосил бўлган  миқдорда иш хақини олади. Яъни, иш берувчи ўз ходимлари учун шахсий даромад солиғини тўлаши кераклигига қарамасдан, тўлаш учун маблағлар ходимларнинг иш ҳақидан олинади. Иш берувчи бу ерда ҳеч қандай харажатлар қилмайди.

Шахсий даромад солиғи даромад олинган санада ҳар бир ходим учун алоҳида-алоҳида ҳисобланади.

Ходимнинг  иш ҳақидан  олинадиган даромад солиғи (ЖШОДС)ни ҳисоблаш формуласи:

Ой учун ундириладиган шахсий даромад солиғи = (йил бошидан иш ҳақи миқдори – йил бошидан ажратмалар (имтмёзлар) миқдори) * 12% — йил бошидан ундириладиган шахсий даромад солиғи суммаси.

Яъни, (ЖШОДС)ни ҳисоблашда сиз ҳар бир ходим учун йил бошидан бошлаб ҳисоблаш асосида ҳисобланган даромад, ажратмалар ва шахсий даромад солиғининг умумий қийматларини олишингиз керак.

Бухгалтерия жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи акс эттириш учун,  6410 «солиқлар ва йиғимлар бўйича ҳисоб-китоблар», счети «шахсий даромад солиғи» суб-счети ишлатилади. Шахсий даромад солиғи ишчининг иш ҳақини камайтиради, яъни, аслида, бу иш берувчининг иш ҳақи бўйича қарзини камайтиради, шунинг учун, шахсий даромад солиғи 6710 счетнинг  дебети ва 6410 счетининг кредити (ДТ6710КТ6410) кўринишдаги ўтказма орқали  акс эттирилади,( (даромад солиғи бўйича  иш берувчининг бюджетга қарзи  6410 счетининг кредитида акс эттирилади).

Ижтимоий солиқни ҳисоблаб чиқариш

Ижтимоий солиқ — иш берувчининг ўз ходимлари учун мажбурий тўлови хисобланади.

Иш берувчининг ходимлар меҳнатига ҳақ тўлашга доир харажатлари ижтимоий солиқнинг  солиқ солиш объектидир.

Ижтимоий солиқ йил бошидан ходимлар меҳнатига ҳақ тўлашга доир харажатлари 12% ли ставкасида хисоб-китоб қилинади.

Ижтимоий солиқни ҳисоблаш учун формула:

Ижтимоий солиқ = ходимлар меҳнатига ҳақ тўлашга доир харажатларнинг хисобланадиган ойни қўшган ҳолдаги йил бошидан жами *12%.

Ижтимоий солиқ ходимнинг иш ҳақидан чегириб ташланмайди, бу харажатлар иш берувчи томонидан қопланади.

Ижтимоий солиқларини ҳисоблаш ходимнинг иш ҳақининг пасайишига ёки ўсишига олиб келмайди, шунинг учун бу операцияни бухгалтерия ҳисобида акс эттиришда 6710 счетидан фойдаланилмайди.

6520  счет-мақсадли давлат жамғармаларига тўловлар бўйича ҳисоб-китоблар» ҳисоби мавжуд, ва бу счет  мақсадли Давлат жамғармаларига ажратмаларни  ҳисоблаш учун ишлатилади.

6520 ҳисобварағи пассивдир, шунинг учун иш берувчининг бюджетга қарзи 6520 ҳисобварағининг кредитида акс этади. Ишлаб чиқариш корхоналарида бу харажатлар ишлаб чиқариш ҳисобидан чиқарилади (2010- счётнинг дебетида), савдода — сотиш харажатлари (9410-счётнинг дебетида). Юқоридагиларга асосланиб, ижтимоий солиқларини ҳисоблаш  бўйича бухгалтерия ўтказмаси қуйидагича бўлади:

Дт 2010 (9410)

Кт 6520 

Иш ҳақини тўлаш

Иш берувчи ходимларга ҳисобланган иш ҳақини  ундан даромад солиғини ушлаб қолган холда тўлайди. Иш ҳақи Т-53 «иш ҳақи» жадвали асосида тўланади.

Одатда, иш ҳақи кассадан нақд пулда тўланади. Бунинг учун нақд пул чеки асосида банкдаги ҳисоб-рақамидан керакли пул суммаси олиб қўйилади (Дт 5010 Кт 5110 ўтказмаси), иш ҳақи тўлашга мўлжалланган сумма кассада уч кун, шу жумладан банкда пул маблағлари келиб тушган кун давомида сақланиши мумкин. Агар шу уч кун мобайнида иш ҳақи тўланмаса, нақд пул  қайтарилиши хақидаги эълон асосида банкка қайтарилади.

Иш ҳақини тўлаш Дт6710 Кт5010 ўтказмаси орқали акс эттирилади.

Лекин, иш ҳақи банкдаги ҳисоб рақами орқали пласик карталарга хам ўтказиилиши мумкин. У вақтда иш ҳақини тўлаш Дт6710 Кт5110 ўтказмаси орқали акс эттирилади.

Иш хақи ҳисобидаги  бухгалтерия ўтказмалари

Дебет Кредит Операция номи
2010 (9410) 6710 Ҳисобланган иш ҳақи

маҳсулотлар, хизматлар, товарлар таннархи ҳисобидан чиқарилади

6710 6410(.ЖШУДС) Жисмоний шахсдан ушланадиган даромад солиғи ундирилди
6710 5010(5110) Ходимнинг иш ҳақи тўланди
2010 (9410) 6520 Ҳисобланган ижтимоий солиқ

маҳсулотлар, хизматлар, товарлар танархи қийматидан ҳисобдан чиқарилди

Мақолани бахоланг