Қандай қилиб 1С Бухгалтерия (редакция 3.0) базани захира нусхаси олинади?

Вақти вақти билан 1С Бухгалтерия базасининг захира нусхасини сақлаб туриш керак. Бирор кор хол бўлиб қолган тақдирда сақлаб қўйилган база тиклаб олинади. Қандай йўл билан сақлаш мумкин?

I. Универсал усул

II. Тўғри усул

I.Универсал усул

  1. 1С:Бухгалтерия 8 (редакция 3.0) базани конфигуратор тартибида ишга туширинг.


2. Менюдан «Администрирование» — «Выгрузить информационную базу» танланг

3. Файлни сақлаш учун жой танланг. Архивга олинадиган файлга ном киритинг(базани номи ва архивга олиш санаси):

4. Тайёр бўлди. G диск «Backup» папкасида «Bestmade_21.08.2022.dt» файли пайдо бўлди. Бу захирага олинган нусха бўлиб, зарур бўлганда базани тиклаб олишимиз мумкин бўлади.

Иложи борича ҳар куни  захира нусха кўчириб олиш керак. (энг ками ҳар хафта 2 маротаба)

Бир нарсага диққатингизни қаратмоқчиман. 1С Корхонаси «информацион базани dt шаклда сақлашни» нусха олиш учун асосий усул деб тавсия қилмайди. Файллик база учун энг мақбул йўл — бу база турган папкани тўлигича архивга олиш киради.

II. Тўғри усул

Юқорида айтиб ўтилганидек тўғри усул — бу база турган папкани архивга олиш ҳисобланади (тўғрироғи папкадаги 1Cv8.1CD номидаги файл).

Бу файл қаёрда жойлашганинг кўриш учун, 1С дастурини ишга тушириб База танланганда пастки қисмда «File=…» билан бошланган сатрда файл турган папка кўрсатилади.

Сичқонча билан шу сатр кўчириб олинади.

Проводник очилиб кўчириб олинган сатр қўйилади.

Очилган папкада 1Cv8.1CD файли танлаб олиниб, махсус архив папкага кўчириб қўйилади. Файлни ихчамроқ қилиш учун Winrar ёки ўхшаш дастурлардан фойдаланиш мумкин.

Захира нусха олинган файлни қандай тиклашни кейинги мақолада кўриб чиқамиз.

Кейинги мақола ўтамиз:  1С Базани захира нусхадан тиклаш