0100 Асосий воситалар счети

0100 «Асосий воситалар» счети

Мулкчилик ҳуқуқи корхонага тегишли бўлган асосий воситаларнинг мавжудлиги ва ҳаракати, фойдаланилаётган, консервация қилинган ёки оператив ижара шартномаси бўйича берилган асосий воситалар тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш счётларда амалга оширилади.

Мол-мулкни асосий воситалар таркибига киритиш тартиби 5-сон БҲМС га мувофиқ ва ушбу мол-мулкни харид қилиш вақтида олинган паспорт ва тавсифлар, фойдаланиш бўйича йўриқнома ва бошқа техник ҳужжатлар асосида амалга оширилади.

Таъсисчилар томонидан корхонанинг устав капиталига улуш ҳисобидан киритилган асосий воситаларни кирим қилиш асосий воситаларни ҳисобга олувчи счётларнинг (0100) дебети ва 4610 «Устав капиталига таъсисчиларнинг улушлари бўйича қарзи» счётининг кредитида акс эттирилади.

Корхонанинг ўзи томонидан қурилган, шунингдек пудрат шартномасига асосан қурилган асосий восита объектларни тегишли асосий воситаларни ҳисобга олувчи счётларнинг (0100) дебети, 0810 «Тугалланмаган қурилиш» счётининг кредити бўйича кирим қилинади.

Мол етказиб берувчилар, пудратчилар ва бошқа шахслардан сотиб олинган асосий восита объектлари асосий воситаларни ҳисобга олувчи счётларнинг (0100) дебети ва 0820 «Асосий воситаларни харид қилиш» счётининг кредити бўйича кирим қилинади.

Бошқа корхона ва шахслардан текинга олинган асосий воситаларнинг кирим қилиниши асосий воситаларни ҳисобга олувчи счётларнинг (0100) дебетида 8530 «Текинга олинган мулклар» счёти билан боғланган ҳолда акс эттирилади. Бироқ, солиққа тортиш мақсадида, текинга олинган асосий воситаларнинг қиймати фойда солиғини ҳисоблашда солиққа тортиладиган базага қўшилади.

Асосий воситаларни тугатиш, сотиш, текинга бериш, устав капиталига улуш сифатида бериш, молиявий ижарага бериш, камомад ёки бузилиши натижасида ҳисобдан чиқаришда уларнинг бошланғич қиймати тегишли (0100) асосий воситаларни ҳисобга олувчи счётлардан 9210 «Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши» счётининг дебетига ҳисобдан чиқарилади.

Операция мазмуни дебет кредит
Асосий восита (АВ) ички ҳаракати
0100-
0190
01101-
0190
Ижарага берилган АВ ижара берувчига қайтарилиши 0130
0131
Қуриб битказилган ва фойдаланишга топширилган объектларнинг асосий воситалар таркибига ўтказилиши 0110-
0190
0810
Инвертарь ва жиҳозларнинг АВ туркумига ўтказилиш 0110-
0190
1080
АВлар ўз бўлинмаларидан келиб тушган 0110-
0190
6110
АВ ҳақиқий таннархи бўйича харид қилинган 0110-
0190
0820
Молиявий ижэара шартномаси тугагандан сўнг, молиявий ижара шартноамси бўйича олинган объектлар АВлар таркибига киритилган 0110-
0190
0310
Хўжалик ёки пудрат усули билан амалга оширилган қурилиш натижасида фойдаланишга топширилган ва АВлар таркибига киритиладиган вақтинчалик бино ва иншоатларнинг ҳақиқий таннархи акс эттирилиши 0110-
0190
0810
Устав капиталига таъсисчилар томонидан улуш (пайлар) сифатида берилган АВлар балансга ҳисобга киритилган 0110-
0190
4610
Давлат ҳокимияти органи томонидан бириктирилган мулк таркибидаги АВ унитар корхонадан олинган 0110-
0190
8330
Акциялар ҳақини тўлаш ҳисобига келиб тушган АВ балансга ҳисобга киритилган 0110-
0190
4610
АВ текинга келиб тушган 0110-
0190
8530

Мақолани бахоланг