Бухгалтерия ҳисобининг асосий вазифалари

Бухгалтерия ҳисоби вазифалари

Турли ҳил корхоналарда молиявий хўжалик фаолиятини юритиш маълум бир тартибни талаб қилади. Корхона активларининг ҳисоби, маълумотларни киритиш ва молиявий натижани аниқлаш маълум тизимлаштиришни ва назоратни талаб қилади. «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги» Ўзбекистон Республикасининг «Бухгалтерия ҳисоби
тўғрисида»ги қонуни,( 13.04.2016 й., ЎРҚ-404-сон.)
бухгалтерия ҳисобининг асосий вазифаларини белгилайди, улар қуйидагича тавсифланади:

  • Корхона фаолияти билан боғлиқ маълумотларни, ички ва ташқи фойдалувчлар учун тўлиқ ва ўз вақтида шакллантириш.
  • Қонун ҳужжатларига риоя этилаётганлиги ҳақида маълумот бериш.
  • Корхонанинг молиявий барқарорлиги путур етказиши билан боғлиқ салбий оқибатларнинг олдини олиш.
  • Рақобатбардошликни сақлаш.

Компания раҳбарияти ҳар доим бухгалтерия ҳисоб-китобларини тўлиқ ва ўз вақтида таъминлашга муҳтож. Бундай долзарблик Реал вақтда бизнес юритиш билан боғлиқ қарорларни қабул қилиш учун зарурдир. Бухгалтерия регистрларида маълумотларнинг аниқ акс эттирилиши ишлаб чиқариш жараёнини янада самарали ва мослашувчан бошқариш ва салбий оғишларни ўз вақтида аниқлаш имконини беради.

Маълумотларни тўлиқ акс эттириш учун, бирламчи ҳужжатлари асосида тўлдириладиган бухгалтерия ҳисоби  аналитик суб-счетлар ёрдамида олиб борилади.

Бундай маълумотлар одатда бухгалтерия ходимлари томонидан маълум бир ҳисобот даври натижалари асосида тақдим етилади. Шу сабаб билан бухгалтерия ҳисобининг энг долзарб вазифаси ўз вақтида етказишликдан кўра  маълумотларнинг тўлиқлиги ҳисобланади. Бир неча давр ўзгаришлар динамикасини таққослаш имконини берувчи маълумотнинг тўлиқ бўлиши жуда муҳим талаб ҳисобланади.

Бухгалтерия ҳисоби функциялари

Бухгалтерия тизими олинган маълумотларни киритиш, товар моддий захиралар хавфсизлигини назорат қилиш, маълумотларни таҳлил қилиш, ҳисобот тақдим этиш, ишлаб чиқариш бўлинмаларига ҳисобот бериш имконини берадиган бир қатор функцияларни бажаришга мўлжалланган.

Муҳим функцияларга қуйидагиларни киритсак бўлади:

  • назорат қилишлик;
  • мулк хавфсизлиги;
  • тахлил қилишлик;
  •  маълумот беришлик;

Бухгалтерия назорат функцияси

Замонавий бозор муносабатлари шароитида бухгалтерия ҳисобининг назорат функцияси муҳим аҳамиятга эга. Дастурий таъминотларнинг жорий этилиши ва ҳисоб усулларининг такомиллаштирилиши туфайли корхонанинг молиявий-хўжалик фаолияти устидан назорат қилиш мустаҳкамланган.

Мулкчилик турларининг хилма-хиллиги ва тадбиркорга турли даражадаги жавобгарлик юклатилишига қарамай, хўжалик жараёнининг юритилиши устидан назорат қилиш камаймайди. Назорат қилувчи органлар халқ хўжалигининг барча тармоқларида қонун ҳужжатларига риоя этилишини яқиндан кузатиб боради. Бундан ташқари, юридик шахсларга нафақат ички кўрсаткичларини билиш, балки уларни рақобатчиларнинг молиявий барқарорлиги билан таққослаш зарурати туфайли бухгалтерия ҳисобининг назорат функциясининг аҳамияти ошади.

Бухгалтерия ҳисоби ёрдамида хўжалик фаолиятини босқичларидан қатъи назар, барча иқтисодий жараёнлар устидан назорат амалга оширилади. Бизнеснинг бундай тартиби вазиятни ўз вақтида таҳлил қилишга ва олинган маълумотлар асосида бошқарув қарорларини қабул қилишга ёрдам беради. Бухгалтерия ҳисобида турли хил услуб ва усуллардан фойдаланган ҳолда қуйидаги назорат турларини амалга ошириш мумкин.

Бутун операциянинг мақсадга мувофиқлиги дастлабки назорат қанчалик пухта амалга оширилишига боғлиқ. Шунинг учун, ўзаро шартномалар ахамиятсиз бўлса ҳам, назорат жараёни эътиборсиз қолдирмаслиги керак. Корхонада назорат бир неча йўналишда амалга оширилиши мумкин:

  • асосий фондлардан фойдаланиш самарадорлиги, амортизация ҳисобларини харажатларга ўз вақтида олиб боришлик;
  • товар моддий захиралари, ёқилғи ресурслари, материалларидан унумли фойдаланиш;
  • ишлаб чиқарилган маҳсулот ҳажми бўйича режалаштирилган режаларни амалга ошириш, шунингдек маҳсулот таннархини кўпайтирувчи харажатларни камайтириш;
  • ишчи ходимлар меҳнатидан оқилона фойдаланиш;
  • ёрдамчи тармоқлар, устахоналар, техник хизматлар фаолиятини баҳолаш;
  • ишлаб чиқариш ва ноишлаб чиқариш харажатларини шакллантириш, тижорат харажатларини ҳисоблаш;
  • компаниянинг молиявий ҳолати ҳақида маълумот шакллантириш;
  • ҳисоботларни шакллантириш;
  • корхона ихтиёрида қолган фойдадан фойдаланиш.

Бухгалтерия дастурларидан ҳамда электрон ҳужжат айланиш сервисларидан фойдаланиш, назоратни кучайтиришга ёрдам беради.

Бухгалтерия ҳисобини шакллантириш билан боғлиқ хизматлар қатъий белгиланган назорат соҳаларига эга:

Бухгалтерия ҳисобининг назорат функцияси, корхонанинг тижорий мақсадига эришишга  ва салбий оқибатларнинг олдини олишга ёрдам бергани учун муҳим ҳисобланади.

Мулк хавфсизлигини таъминлаш

Мулк хавфсизлигини таъминлаш бухгалтерия назоратига талабни кучайтиради. Бу вазифани амалга ошириш  учун товарлар ва бошқа бойликларни сақлаш учун махсус жиҳозланган хоналар, ўлчов асбоблари, ўлчов идишлари ва бошқа назорат ускуналари мавжудлигини тақозо этади.

Маълум бир даврда ўзгаришларни аниқлаш учун инвентаризация ўтказилинади натида мол мулк мавжудлиги ва ҳисоби таъминланади.

Инвентаризация харажатларни шакллантиришда муҳим рол ўйнайди, чунки бу моддий ва ёқилғи захираларининг йўқолишини ўз вақтида аниқлаш имконини беради, ҳамда мулкни ўғирланганлик фикрини шакллантирмайди.

Инвентаризация жуда катта ҳажмдаги маълумотларни қайта ишлашни талаб этганлиги боис дастурий таъминотдан фойдаланилади. Натижада турли даврларда маълумотларни қиёсий таҳлил қилиш, мумкин бўлган оғишларни аниқлаш, мулк хавфсизлигини баҳолаш имконини берувчи маълумотларга эришилади.

Таҳлилий ҳисоб функцияси

Замонавий бозор муносабатлари ва капитални бошқаришни доимий такомиллаштириш шароитида тахлилий вазифа мухим. Корхонани хўжалик фаолиятининг барча таҳлилий кўрсаткичлари ҳужжатлаштирилган бухгалтерия маълумотларига таянади. Тахлил қилиш амалиёти маълумотлар билан узвий боғлиқдир.

Тахлилий қуйидагилар аниқлашда ёрдам беради:

  • корхонанинг барча бўлинмалари ишлаш самарадорлиги;
  • компаниянинг рентабеллигини;
  • харажатларни асосли эканлигини;
  • керакли савдо ҳажми;
  • хизмат кўрсатувчи ходимлар сони;
  • инфляцияни инобатга олувчи иқтисодий сиёсати.

Бухгалтерия ҳисобининг ахборот функцияси

Ушбу функция бухгалтерия тизимидаги асосий функциялардан биридир. Унинг роли компаниянинг молиявий-хўжалик фаолияти билан боғлиқ олинган маълумотларни тўплаш ва умумлаштиришдан иборат. Маълумотлар ёрдамида кейинги юзага чиқиши мумкин бўлган холатлар тахмин қилинади ва бизнес юритиш стратегияси тузилади.

Маълумотлар ташқи фойдаланувчиларга компаниянинг молиявий ҳолатини баҳолаш учун тақдим этилиши мумкин. Шу билан бирга фирманинг бўлажак ҳамкорлари, инвесторлар, кредиторлар, солиқ органлари ва бошқа давлат идоралари бу маълумотлардан фойдаланиши мумкин.

Тақдим этилаётган маълумотларнинг махфий қолишлиги таъминланишига алоҳида аҳамият кўрсатиш керак.

Мақолани бахоланг