Ушбу мақолада биз корхонада касса операциялари (нақд пул) ва нақд пулсиз маблағларнинг ҳисоби қандай олиб борилишини кўриб чиқамиз. 5010 кассадаги пул ва 5110 ҳисобварақдаги пул маблағлари операциялари.
5010 касса счетида Нақд пул маблағлари ҳисоби
Нақд пул операциялари касса операциялари деб ҳам аталади. Касса операцияларини ҳисобга олиш учун 5010 — сонли “Касса” счети мавжуд. Барча касса операциялари (нақд пул тушумлари ва нақд олиш) ушбу счетда акс эттирилиши керак. 5010 счетнинг дебетида нақд пул тушуми, кредитидан нақд пул чиқиб кетиши акс этади.
Касса ҳужжатлари
Барча касса операциялари (нақд пул олиш ва бериш) бажарилиши жараёнида бирламчи хужжатлар тузилади. Ҳар бир касса операция учун бирламчи ҳужжат асосида ўтказма (проводка) бажарилиши керак. Касса ҳисобини юритиш учун бирламчи ҳужжатлар касса ҳужжатлари дейилади. Касса ҳужжатлари махсус стандартлаштирилган шакларга эгадир.
Стандартлаштирилган шакллардан фойдаланиш муҳим ҳисобланиб, бундай ҳужжатлар учун ўзгача шакллар ишлаб чиқарилишига йўл қўйилмайди.
Шуни унутмаслик керакки, шаклларни тўлдирилганда тузатишга йўл қўйилмайди.
Агар хато бўлса, демак ҳужжат яроқсиз ҳолга келган бўлади, ўрнига янгидан тўғри нусхаси тузилади.
Қуйидаги ходимлар касса ҳужжатларини расмийлаштиради:
- Бош бухгалтер;
- Бухгалтер, агар унга тегишли буйруқ тайёрланган бўлса;
- Кассир ёки бошқа мансабдор шахс агар уларга хам тегишли буйруқ, фармойиш тайёрланган бўлса;
- Рахбар, агар бош бухгалтер ёки бошқа масъул мансабдор шахс бўлмаса;
Касса ҳужжатларига қуйидагилар имзо қўйишга хақли:
- Бош бугалтер;
- Бухгалтер ёки кассир, агар ушбу шахслар имзо қўйиш хуқуқига эга бўлишса;
- Юқоридаги ходимлар бўлмаган тақдирда, рахбарнинг ўзи.
Бирламчи касса ҳужжатлари:
KO-1 шаклидаги касса тушим ордери (OKUD 03080002 бўйича) –кассага нақд пул тушганда тузилади;
KO-2 шаклидаги касса чиқим ордери (OKUD 03080002 бўйича) –кассадан нақд пул берилганда тузилади;
Нақд пул операцияларида ККМ ишлатиш зарур.
Ҳар бир ташкилот учун «Нақд пул лимити» белгиланиш шарт. «Нақд пул лимити» – бу иш куни охирида кассада қолдириш мумкин бўлган нақд пул миқдоридир.
Ташкилотлар ҳар куни ўз кассасидаги нақд пул маблағларининг белгиланган лимит доирасидан ортиқча қисмини банкларнинг кундузги ва кечки кассаларига ёки банкларга етказиб бериш учун инкассаторларга топширишлари шарт.
Ташкилотлар ўз кассасидаги нақд пул маблағларининг белгиланган лимит доирасидан ортиқча қисмини меҳнатга ҳақ тўлаш, мукофотлар, суғурта тўловлари, нафақалар, стипендиялар ва пенсияларни тўлаш учун, банкдан олинган кунни қўшиб ҳисоблаганда 3 иш кунидан ортиқ бўлмаган муддат мобайнида сақлаш ҳуқуқига эга.
Банк ҳисоб-рақамидан нақд пулни фақат қуйидаги мақсадларга олиш мумкин:
— Ходимларга маош тўлаш учун,
— Хизмат сафари билан боғлиқ бўлган харажатларни тўлаш учун,
— Хар ҳил турдаги хўжалик эҳтиёжлар учун.
5010 счет бўйича ўтказмалар жадвали
Дебет | Кредит | Операция номи |
Кассага нақд пул тушумлари
|
||
5010 | 5110 | Ҳисоб рақамдан нақд пул олиш |
5010 | 4010 | Харидорлардан тўловларни қабул қилиш |
5010 | 6310 | Харидорлардан аванс олиш |
5010 | 6820 | Қисқа муддатли қарз пул олиш |
5010 | 7820 | Узоқ муддатли қарз пул олиш |
5010 | 4610 | Таъсисчилардан устав капиталига ҳисса қўшиш |
Кассадан нақд пул бериш
|
||
5110 | 5010 | Кассадан ҳисоб рақамга нақд пул ўтказиш |
6710 | 5010 | Ҳисобланган меҳнат ҳақи ва бошқа тўловлар берилди (мукофот ва шу кабилар) |
4220-4229 | 5010 | Ҳисобдорга нақд пул бериш |
9720 | 5010 | Табиий офатлар билан боғлиқ турли хил қопланмайдиган харажатлар тўланиши |
Нақд пулсиз маблағларни ҳисобга олиш. (5110-счет)
Нақдсиз пул муомаласи учун ҳисоб рақамдан фойдаланилади. Юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар орасидаги ҳисоб китоблар, одатда, нақд пулсиз маблағлар ёрдамида амалга оширилади. Бунинг учун ҳар бир корхона ўзи учун мос банкни танлайди ва унда ҳисоб рақамни очади, хорижий валютада ҳисоб китоб қилиш учун валюта ҳисоб рақамини очади.
Корхонанинг ҳисоб рақамига бошқа юридик шахслардан пул тушиши мумкин (харидорлардан, кредит ташкилотларидан кредит сифатида ва бошқалар), жисмоний шахслардан ўтказилиши мумкин ва корхонанинг ўзи нақд пул тўлаш тўғрисидаги эълон асосида кассадан пул ўтказиши мумкин.
Бундай ҳолатда корхона — пул қабул қилувчи ҳисобланади.
Корхона ҳисоб рақамидан мол етказиб берувчиларга товарлар, хизматлар, материаллар ва асосий воситалар учун тўловлар ўтказиши, солиқлар, бадаллар ва тўловларни амалга ошириши, шунингдек ишчиларга иш хақи ва ҳисобдор шахсларга учун чек орқали банкдан нақд пул олишлари мумкин.
Бу ерда корхона тўловчи сифатида бўлади.
Ҳисоб рақамдан пулни ечиб олишда асосий ҳужжат – бу тўлов буюртмаси ҳисобланади.
5110 ҳисоб китоб счети Актив счет ҳисобланади. 5110 Дебети пул келиб тушишини, кредити эса пул маблағини чиқиб кетишини акс эттиради.
5110 счетдаги барча ўтказмалар банк баённомаси (банк выписка) асосида амалга оширилади.
5110 счет бўйича ўтказмалар жадвали
Дебет | Кредит | Операция номи |
Ҳисоб рақамига тушумлар
|
||
5110 | 5010 | Кассадан нақд пул тушими |
5110 | 4710 | Товарларни кредитга сотишдан тушган пуллар |
5110 | 6310 | Харидорлардан аванс олиш |
5110 | 4010 | Маҳсулот (товар, иш, хизмат)лар, асосий воситалар ва бошқа активларнинг сотилишидан тушган тушумлар |
5110 | 5830 | Илгари қисқа муддатли инвестиция тартибида берилган қарзларнинг қайтарилиши |
5110 | 4310 | Илгари берилган бўнак қайтарилди |
Ҳисоб рақамидан пул чиқарилди
|
||
5010 | 5110 | Кассадан ҳисоб рақамга нақд пул ўтказиш |
6010 | 5110 | Мол етказиб берувчилар ва пудратчилар олдидаги қарзларнинг қопланиши |
5530 | 5110 | Чет эл валютасини сотиб олиш учун пул маблағлари ўтказилди |
6410 | 5110 | Бюджетга тўловлар бўйича қарз суммасининг ўтказилиши |
6610 | 5110 | Таъсисчиларга ҳисобланган дивиденднинг тўланиши |
6910 | 5110 | Ижарага берувчига тегишли бўлган тўловлар тўланди |