0200 «Асосий воситаларнинг эскиришини ҳисобга олувчи счетлар» счети
Корхонанинг мулки ҳисобланган ёки молиявий ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситаларнинг эскириши тўғрисидаги ахборотлар.
Тахлилий ҳисобнинг ташкил қилиниши Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги ва хориждаги асосий воситаларнинг мавжудлиги ва эскиришининг ҳаракати тўғрисидаги маълумотларни олиш имкониятини таъминлаши лозим.
Гуруҳ счетлари кредити бўйича, харажатларни ҳисобга олувчи счетлар билан боғланган ҳолда, АВ бўйича ҳисобланган эскириш акс эттирилади.
Ижарага берувчи корхоналар оператив ижарага берилган асосий воситалар бўйича ҳисобланган эскириш суммасини тегишли асосий воситаларнинг эскиришини ҳисобга олувчи счётларнинг (0200) кредити ва 9430 «Бошқа операцион харажатлар» счётининг дебетида акс эттирадилар.
Корхона мулки бўлган асосий воситаларни тугатиш, сотиш, текинга бериш, устав капиталига улуш сифатида бериш, молиявий ижарага бериш, камомад ёки бузилиш натижасида ҳисобдан чиқаришда уларга ҳисобланган эскириш суммаси тегишли асосий воситаларнинг эскиришини ҳисобга олувчи счётларнинг (0200) дебетидан 9210 «Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши» счётининг кредитига ҳисобдан чиқарилади.
Операция мазмуни | дебет | кредит |
Қурилиш монтаж ишлари бажарилганда ишлатилган объектлар бўйича ойлик эскириш суммасини ҳисоблаш |
0810
|
0211-
0299
|
Асосий, ёрдамчи ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатувчи хўжаликларда фойдаланилаётган асосий воситаларга эскириш ҳисоблаш | 2010 2310 2710 |
0211-
0299
|
Ишчи ҳайвонлар бўйича ойлик эскиришни ҳисоблаш | 2010 | 0270 |
Ёрдамчи ишлаб чиқаришда ишлатиладиган АВ бўйича ойлик эскиришни ҳисоблаш | 2310 |
0211-
0299
|
Умумий ишлаб чиқаришда қўлланиладган АВ бўйича ҳар ойда эскиришни ҳисоблаш | 2510 | 0211-
0299
|
Хизмат кўрсатувчи хўжаликларда қўлланиладиган АВ бўйича ойлик эскиришни ҳисоблаш | 9430 | 0211-
0299
|
Савдо корхоналарида фойдаланилаётган асосий воситаларга | 9410 | 0211-
0299
|
Маъмурий мақсадлар учун фойдаланилаётган асосий воситаларга эскириш ҳисоблаш | 9420 | 0211-
0299
|
Қуйидаги мақсадларда фойдаланилаётган асосий воситаларга эскириш ҳисоблаш: а) янги турдаги маҳсулотни ишлаб чиқариш учун мўлжалланган ишга тушириш ишларида; б) умумий ёки якка тартибда ишлаб чиқаришга мўлжалланмаган янги технологик жараёнларни ўзлаштиришда; |
9430 | 0211-
0299
|
Буюмларнинг янги турларини ишлаб чиқаришга мўлжалланган ишга тушириш ишларида | 9440 | 0211-
0299
|
Асосий воситаларнинг эскиришини қайта баҳолаш: а) қиймати оширилганда; б) қиймати камайтирилганда. |
8510 0211-0299 |
0211-0299 8510 |
Асосий воситаларни тугатиш, сотиш, текинга бериш, устав капиталига улуш сифатида бериш, молиявий ижарага бериш, камомад ёки бузилиш натижасида уларга ҳақиқатда ҳисобланган эскиришни ҳисобдан чиқариш | 0211-0290 | 9210 |