Ходимларни ишга қабул қилиш учун амалиётини қуйида мисолда кўриб чиқилади:
Kamolovo S.A. 03.01.2022 санада «FINSILK SAVDO» MChJ корхонасига бош бухгалтер лавозимига ишга қабул қилинди. Ходимга маош оклади 4500 000 сўм қилиб белгиланган
«Зарплата и кадры» бўлими «Кадровый учет» буйруқлар гурухи ичидан «Прием на работу» буйруғига босилади.
«Приемы на работу» формасида «Создать» тугмаси босилиб ходим ишга қабул қилинади.
«Прием на работу» документида Ме=нат шартномасида ёзилган шартлар акс этиши керак:
Организация — иш берувчи корхона;
Подразделение — агар корхона бўлими мавжуд бўлса танланади;
Должность — штат жадвали бўйича тасдиқланган лавозим;
Сотрудник — Сотрудник справочникидан янги ходим. Агар ходим карточкаси киритилмаган бўлса, Создать иловаси орқали янги ходим маълумоти киритилади;
Дата приема — ходимни ишга тушган санаси.
Испыт. срок — меҳнат шартномасида кўзда тутилган синов даври. Агар белгиланмаган бўлса 0,0 қиймат қолади.
Вид занаятости — меҳнат шартномасига кўра ишлаш ҳолати. Мисолимизда «Основное место работы» — Асосий иш жойи танланган.
Жадвал бўлимида
Начисление — асосий ойлик ҳисоби;
Оплата по окладу — ойлик ҳисоблаш тартиби;
Валюта — сўм (норезидент бўлса валюта танлаш мумкин)
Размер — ойлик миқдори ёзилади