Ҳисоб параметрини созлаш

Дастур илк ўрнатилганда стандарт ҳисоб параметрларини созлаб қўйган бўлади. Фойдаланувчи мавжуд созламалар қониқтирмаган тақдирда ўзгартириш киритиши мумкин. Ҳисоб параметрлари битта база ичида юритиладиган барча корхоналарга қўлланилади, шу билан бирга бу корхоналарнинг ҳисоб сиёсати фарқли бўлиши мумкин.

Ҳисоб параметрлари Администрирование бўлими Параметры учета пунктида созланади.

Параметры учета ойнаси қуйидаги гипериловаларни ўз ичига олади:

  • Настройка плана счетов — счетлар режаси созламаси
  • Сроки оплаты покупателями —  харидорлар тўлов мухлати
  • Настройка зарплаты — иш хақи созламаси
  • Заполнение цен продажы — сотув нарх тўлдириш
  • Настройки точности округление количества — рақамларни яхлитлаш
  • Настройка акцизного налога — акциз солиғи созламаси
  • Поиск дублей перед записью контрагента — қайддан аввал ухшаш контрагент қидириш
  • Печать артикулов — Артикул созламаси
  • Срок оплаты поставщикам — мол етказиб берувчиларга тўлов мухлати
  • Расчеты с контрагентами — контагентлар билан ҳисоб-китоблар
  • НДС                 —      ҚҚС

Аввал счетлар режасига оид бўлимни созлаш керак. Ушбу созламалар счетлар режасидаги айрим счетларни субконтоси бўлиш ёки бўлмаслигини белгилайди. Настройка плана счетов гипериловасига ўтинг.

Субконто – 1С да аналитик ҳисоб инструменти ҳисобланиб, корхонанинг барча актив ва пассив объектларида акс этади. Қисқача – бу аналитик (тахлилий) счетлар. Уларнинг ёрдамида тахлил учун бухгалтерия счетлари ёрдамида мавжуд ресурслар ҳақида батафсил маълумот олиш мумкин. Мисол учун, хужжатда корхона(контрагент) белгиланди. Ушбу холатда бу корхонага яна аниқ бир шартнома кўрсатиш керак бўлади.

По контрагентам и счетам-фактурам полученным гипериловасига ўтинг. Бу созлама умумий солиқ тизимидаги корхоналарда ҚҚСни алоҳида-алоҳида юритиш усулини “ёқиб қўйиш” учун ишлатилинади.

По способом учета байроқча белгиланган тақдирда 4410 счетида “Способы учета” субконтоси очилади ва хужжатларда  ҚҚСни алоҳида-алоҳида усули билан қайд этиш имкони пайдо бўлади.

Захираларни созлаш учун По номенклатуре и партиям гипериловасига ўтамиз. Ушбу созламалар ишлаб чиқариш материаллар захираси ва товар моддий захиралар ҳисоблаш алгоритмларига таъсири бўлади.

По партиям (документом поступление) байроқчаси белгиланганда, 3.14. расмда кўрсатилган ҳисоб счетларига “партия” субконтоси қўшилади.

По складам (местам хранения) байроқчаси белгиланганда, бухгалтерия режа счетларида  юқорида кўрсатилган номенклатура счетларида “Склады” (омборхона) субконтосини қўшилади.

Бу ерда 2920.3 “Чакана савдода товарлар (НТТ)” счетида тахлилий ҳисобни созлаш мумкин. НТТ – (Неавтоматизированная торговая точка), Автоматлашмаган савдо нуқтаси. Автоматлашмаган савдо нуқтасида кун охирида нималар сотилгани аниқ бўлмай фақат умумий пул тушуми миқдори маълум бўлади. Моддий жавобгар шахс томонида смена давомида инвентариция қилиш натижасида нималар сотилгани аниқлаштирилади.

Агарда ташкилот пул маблағларининг айланиш моддалари бўйича ҳисоб юритса  По статьям движения денежных средств байроқчаси ўрнатилади. Агарда байроқча ўрнатилса пул маблағлари счетларига Статьи движения денежных средств субконтоси қўшилади ҳамда банк ва касса ҳужжаталрида пул маблағлари айланиши моддаларини танлаш мумкин бўлади. Ҳужжатни ўтказишда кўрсатилган моддага асосан субконто тўлдирилади.

Аналитик ҳисобнинг икки усулидан бирини танлашингиз мумкин. По каждому работнику танланганда иш ҳақи счетларига “Работники” (Ходимлар) субконтоси қўшиб қўйилади.  Ушбу созламани танлаш Дастурни ўзида иш ҳақи ҳисобини юритиш учун зарурий ҳисобланади.

Харажатлар ҳисоби 91 счетларда олиб борилади. 3та субконта қўйилган. 1чи номенклатуа группалари бўйича

2чи харажат элементлари

3чиси  харажат моддалари бўйича.

2 ва 3чи МСФО ҳисоботи шакллантиришда керак бўлади.