Бугунги кунда лицензион дастурий таъминотдан фойдаланишлик — бу маълумотлар хавфсизлиги ва иш барқарорлиги гаровидир. Айниқса, офис ходимлари. бухгалтерлар ва тадбиркорлар, умуман ҳамма учун Microsoft Office дастурларининг тўғри танланиши жуда муҳим.
Ушбу мақолада биз Microsoft’нинг энг оммабоп пакетлари ва улар кимга мос келишини оддий тилда тушунтириб берамиз.
365 рақами билан келган барча Microsoft маҳсулотлари муддатли ҳисобланади. Яъни 12 ойлик обуна асосида харид қилинади ва фойдаланилади.
1. Шахсий фойдаланиш ва оила учун (Microsoft Office 365 Personal ва Family)
Агар сиз фрилансер бўлсангиз ёки Office дастурларидан фақат шахсий мақсадларда фойдалансангиз, бу пакетлар сиз учун мўлжалланган:
-
Microsoft Office 365 Personal: 1 киши учун. ( OneDrive ҳажми: 1 ТБ булутли хотира. Word, Excel, PowerPoint, Outlook, OneNote компьютерга тўлиқ ўрнатилади).
-
Microsoft Office 365 Family: 6 кишигача фойдаланиш имконияти (ҳар бир аъзо учун алоҳида OneDrive 1 ТБ . Word, Excel, PowerPoint, Outlook, OneNote компьютерга тўлиқ ўрнатилади)).
-
Муҳим: Бу пакетларни тижорат мақсадида (катта ташкилотларда) ишлатиш тавсия этилмайди.
2. Кичик ва ўрта бизнес учун (Microsoft 365 Business серияси)
Бу Ўзбекистондаги кўплаб тадбиркорлар учун энг мақбул танловдир:
-
Business Basic: Фақат браузер орқали ишлайди ва профессионал почта беради. Бу пакетда Word, Excel компьютерга ўрнатиш имконияти мавжуд эмас. Бу пакет деярли ишлатилмайди.
- Apps for Business: OneDrive 1 ТБ . Word, Excel, PowerPoint, Outlook, Почта ва Teams мавжуд эмас.
-
Business Standard: OneDrive 1 ТБ . Word, Excel, PowerPoint, Outlook, Почта ва Teams мавжуд.
-
Business Premium: OneDrive 1 ТБ . Word, Excel, PowerPoint, Outlook, Почта ва Teams мавжуд. Ҳамда Компьютерда Windows Pro операцион тизимни 12 ой давомида лицензиялик ишлатиш имконияти. Бу пакетни хавфсизлик, корхона хавфсизлиги (маълумот чиқиб кетиши олдини олиш), хужжатларда watermak (ходим исми) қўйиш имконияти, қурилмани масофдан бошқариш каби имкониятлари ҳам мавжуд.
3. Йирик корхоналар учун (Office 365 Enterprise — «E» серияси)
Агар компаниянгизда ходимлар сони 300 нафардан ортиқ бўлса, «E» (E1, E3, E5) сериялари мос келади:
- Microsoft 365 Apps for Enterprise: OneDrive 1ТБ, Word, Excel, PowerPoint, Outlook, OneNote, Publisher, Access
-
Office 365 E1: Фақат онлайн сервис ва почта. OneDrive 1ТБ. Office дастурлари Компьютерга ўрнатиб бўлмайди.
-
Office 365 E3: Катта ҳажмдаги почта қутиси (100 ГБ), чексиз булутли хотира ва юқори хавфсизлик.
-
Office 365 E5: Максимал имкониятлар: таҳлилий тизимлар (Power BI) ва мураккаб киберхавфсизлик воситалари.
Microsoft Teams — бу бизнес учун мўлжалланган ягона алоқа майдони.
Қисқача имкониятлари:
-
Чат ва гуруҳлар: Ходимлар билан тезкор ёзишмалар ва лойиҳалар бўйича алоҳида гуруҳлар.
-
Видео-учрашувлар: Онлайн мажлислар, семинарлар ва экранни намойиш қилиш (презентациялар учун).
-
Ҳужжатлар билан ишлаш: Word, Excel файлларини тўғридан-тўғри Teams ичида биргаликда таҳрирлаш.
-
Интеграция: 1С хабарномаларини ёки бошқа бизнес иловаларни улаш имконияти.
Хулоса: Бу нафақат «мессенжер», балки компаниянинг барча иш жараёнини битта жойга йиғувчи рақамли офис.
Нима учун пират версиядан воз кечиш керак?
- Давомли «крек» версиялар отворганидан уни тўғирлашга вақт кетказишдан чарчаганлар. Ўз вақтини қадрлайдиган мутахасислар учун.
-
Вируслар: Пират версияларни фаоллаштирувчи «crack» дастурлари тизимга вирус олиб киради.
- OneDrive бэкапи: Лицензия билан бирга бериладиган 1 ТБ хотирада 1С архивларини хавфсиз сақлаш мумкин.
Қайси бирини танлашда иккиланяпсизми?
Якка тартибда ишласангиз Microsoft Office 365 Personal етарли бўлади.
Оила аъзолари билан бўлса Microsoft Office 365 Family. Бу версия ўзаро бўлишиб ҳам ишлатса бўлади. Нисбатан арзонга тушади.
Тўлиқ корпоратив ишлатиш учун энг оптимал варианти бу Apps for Business ёки Business Standard иккала вариант хам 1та фойдаланувчи учун мўлжалланган. Apps for Business варианти арзонроқ.
Санаб ўтилган вариантлар барчаси Word Excel дастурларини компьютерга ўрнатиб ишлатиш имкониятини беради. Такроран барча вариантлар 12 ой муддат учун мўлжалланган. Муддат тугагандан кейин офис файллани редакторлаш имконияти ёпилади фақат «кўриш» имконияти сақланиб қолади. Лицензия муддати узайтирилгандан яна аввалгидан 100% ишлайдиган холатга келади. Маълумотлар ўчиб кетмайди.
Умуман бу пакетлар харид қилганда имкон қадар OneDrive модулидан фойдаланиш керак. Сабаби бирор корхол бўлиб компьютер/ноутбук бузилиб қолса маълумотлар OneDrive булутли тизимда сақланган холатда туради.
Лицензиялик Microsoft Office дастури танлашда иккилансангиз, биз сизнинг бизнесингиз эҳтиёжларини ўрганиб, энг фойдали ва тежамкор пакетни танлашда ёрдам берамиз.
Мурожаат учун телеграм ботга ёзинг:
Телефон 97 747 41 52