1С УНФ (1С УК)

330 000 Ball

Артикул: Категория:

Турли соҳалардаги кўплаб компаниялар ўз жараёнларини автоматлаштириш ва бизнес самарадорлигини ошириш учун «1С: УНФ» дастуридан фойдаланмоқда.

«1С Управление Компанией для Узбекистана» дастури «1С УНФ» дастурининг Ўзбекистон шароитига локализация қилинган варианти ҳисобланади. Китобдаги маълумотлар 1С УК га мос келади.

1С:УНФ — кичик бизнес корхоналарида тезкор бошқарув ҳисобини тўлиқ автоматлаштириш учун мўлжалланган дастурий маҳсулотдир. Китобда муаллифлар «1С» дастурларини жорий этиш бўйича кўп йиллик тажрибаларидан фойдаланган ҳолда ушбу маҳсулотнинг асосий функцияларини батафсил ёритиб беришган.

Китобнинг мазмуни корхона раҳбарияти олдида турган турли бизнес масалаларини ва уларни дастур ёрдамида ҳал қилиш йўлларини мисоллар орқали тушунтиради. Мисоллар сифатида турли соҳа корхоналарида учрайдиган реал ҳаётий вазиятлар келтирилган.

Китоб, айниқса, алоҳида жараёнларни автоматлаштириш ва ўз корхоналарини бошқариш учун ягона ахборот тизимини яратиш мақсадини қўйган компания эгалари ва раҳбарлари, тижорат директорлари ва ишлаб чиқариш бошлиқлари учун жуда фойдали бўлади.

1С Управление Компанией дастурини бу ерда харид қилишингиз мумкин https://1cshop.uz/product/uprcompuz/

Изоҳлар

Отзывов пока нет.

Добавить отзыв