debet.uz

1С дастурида календарь (тақвим)ни созлаш.

Кўрилган: 297Изохлар: 0
1С 8 мақолалар

Ҳар йили йил бошида иш куни тақвими тасдиқланади. Шу асосда йилдаги иш кунлари сони келиб чиқади.

kalend01.png

Керакли амалларни бажаришдан аввал "Кадры" менюсидан "График Работы" менюсини танлаймиз. Керакли иш куни жадвалини танлаб Иш жадвали формасига кирамиз. 2018 йил июнь ойи 21 кун бўлиб турибди. 2018 йил июнь ойида 15-июнь Рамазон хайити байрами бўлганлиги муносабати билан иш куни 20 кун бўлган. 1С дастурида тақвимни созлашни ўрганамиз.

kalend5.png

1С:Бухгалтерия 8 дастурининг "Предприятие" менюсига кириб "Производственный календарь" менюсини танлаймиз. Қуйидаги форма чиқади:

kalend1.png

У ердан, дейлик 2018 йил 15 июнь куни (Рамазон хайити байрами)ни байрам куни қилиб белгилаймиз. Қуйидаги расмда кўрсатилган услубда қилинади:

kalend2.png

Энди келинг, дам олиш кунини кўчирамиз. 24-март кунини 22-март кунига кўчирамиз.

kalend3.png

Натижада 22-март куни дам куни бўлди.

kalend4.png

Зарур амаллар қилингандан сўнг "График Работы" формасига кириб янгиттан иш куни жадвалини шакллантиришимиз керак. Бунинг учун "Кадры" менюсидан "График Работы" менюсини танлаймиз. Керакли иш куни жадвалини танлаб Иш жадвали формасига кирамиз. Заполнить график тугмасини босамиз

kalend5.png

Иш куни сони 20 кунга ўзгарди.