debet.uz

Ўзбекистон Республикасининг солиқ сиёсатини такомиллаштириш концепцияси тўғрисида (Фармон тўлиқ матн)

Кўрилган: 446Изохлар: 0
Солиқ

Шу билан бирга, ўрганишлар катижалари мазкур сохада бир маромда иктисодий ўсишга, ишбилармонлик ва инвестициявий фаолликни оширишга, соглом рақобат муҳитини шакллантиришга, шунингдек, соликлар ва бошка мажбурий тўловлар йиғилувчанлигининг зарур даражасини таъминлашга тўскинлик қилаётган бир катор тизимли муаммоларни кўрсатди, хусусан:

биринчидан, умумбелгиланган солиқларни тўловчилар учун солиқ юки даражасининг юқорилиги, шунингдек, солик солишнинг соддалаштирилган ва умумбелгиланган тизимида соликларни тўлайдиган хўжалик юритувчи субъектлар ўртасидаги солиқ юки даражасидаги фаркнинг сезиларлилиги;

иккинчидан, кўшилган киймат солиғини ундиришнинг самарасиз тизими, солик тўловчиларнинг айланма маблағларини жалб киладиган, шунингдек, истеъмол махсулотининг оралик ва якуний киймати кимматлашишига олиб келадиган ҳамда йирик ва кичик бизнес ўртасидаги кооперациянинг ривожланишига тўсқинлик қиладиган мажбурий тўловларнинг мавжудлиги;

учинчидан, солиқ тўловчилар томонидан ходимларнинг реал сонини ва меҳнатга ҳак тўлаш фондини яширишга олиб келувчи меҳнатга хак тўлаш фонди солик ставкаларининг юкорилиги;

тўртинчидан, имтиёзларнинг самарадорлигини мониторинг ва назорат қилиш бўйича таъсирчан тизимнинг мавжуд эмаслиги сабабли соглом рақобатни таъминлашга салбий таъсир кўрсатувчи, хўжалик юритувчи субъектларни солик ва божхона, шу жумладан индивидуал хусусиятга эга бўлган имтиёзлар ҳисобига қўллаб-кувватлаш амалиётининг кенг тарқалганлиги;

бешинчидан, давлат органлари ва ташкилотлари ўртасида ахборот алмашиш механизмларининг, электроп солиқ маъмуриятчилиги ҳамда солиқ назоратини амалга ошириш шакл ва услубларининг такомиллашмаганлиги;

олтинчидан, ўтказиладиган назорат тадбирларининг сифатига салбий таъсир кўрсатувчи ва инсофли тадбиркорлик субъектларининг фаолиятига аралашишларни камайтиришга тўскинлик қилувчи назорат фаолиятини амалга оширишда хавф-хатарларни таҳлил килиш ва бошкаришнинг аниқ тизими йўклиги;

еттинчндан, маҳаллий солиқ ва йиғимларнинг маъмуриятчилиги механизмларининг самарасизлиги оқибатида уларнинг йиғилувчанлик даражаси етарли эмаслиги, шунингдек, кўчмас мулк ва ер участкаларини тўлиқ ҳисобга олиш ва қийматини объектив аниклашнинг мавжуд эмаслиги.

Мавжуд тизимли муаммоларни бартараф этиш, 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган солиқ юкини камайтириш ва солиқ солиш тизимини соддалаштириш, солиқ маъмуриятчилигини такомиллаштириш вазифаларини амалга ошириш мақсадида, шунингдек, кенг жамоатчилик муҳокамаси натижалари ҳамда Халқаро валюта жамғармаси, Жаҳон банки ва халқаро экспертларнинг тавсияларидан келиб чиқиб:

1. Қуйидагилар Узбекистон Республикасининг солиқ сиёсатини такомиллаштириш концепциясининг асосий йўналишлари этиб белгилансин:

иқтисодиётга солиқ юкининг даражасини камайтириш, шунингдек, солик солишнинг соддалаштирилган ва умумбелгиланган тизими бўйича соликларни тўлайдиган хўжалик юритувчи субъектлар ўртасидаги солик юки даражасидаги номутаносибликларни бартараф этиш;

солиқларни унификация қилиш орқали уларнинг сонини оптималлаштириш, шунингдек, ўхшаш солиқ солиш базасига эга бўлган соликларни бирлаштириш, с-олик ҳисоботларини кискартириш ва соддалаштириш, операцион харажатларни минималлаштириш; макроиктисодий вазиятнинг барқарорлигини, Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ва унинг даромадларини шакллантиришнинг мустаҳкамлигини таъминлаш; солик қонунчилигини соддалаштириш, солиқ муносабатлари соҳасида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлардаги карама-каршиликлар ва зиддиятларни бартараф этиш, инсофли солиқ тўловчиларнинг ҳуқуклари ва қонуний манфаатлари ҳимоясини кучайтириш; солик солиш масалаларини тартибга соладиган ҳаволаки нормалар ва қонун ости ҳужжатларини максимал даражада чеклаган ҳолда, солиқ конунчилигининг барқарорлигини ҳамда Ўзбекистон Республикаси Солик кодекси нормаларининг тўғридан-тўгри амал қилишини таъминлаш, шу жумладан кодексда соликлар ва бошқа мажбурий тўловлар ставкаларининг миқдорларини белгилаш;

хорижий инвесторлар ва инвестициялар учун қулай режимни сақлаб қолиш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва ишончли ҳуқуқий ҳимоялаш;

солиқ назоратининг шакл ва механизмларини, шу жумладан солик солиш объектлари ҳамда солиқ тўловчиларни янада тўлиқ камраб олиш ва ҳисобини таъминлайдиган замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш ҳисобига такомиллаштириш, трансфер нархларни шакллантириш билан боғлик операцияларга солиқ солиш тартибини жорий этиш.

2. Маълумот учун кабул килинсинки, Ўзбекистон Республикасининг солик сиёсатини такомиллаштириш концепцияси доирасида 2019 йил I январдан бошлаб:

а) биринчидан, меҳнатга ҳақ тўлаш фондига солик юки куйидагилар орқали камайтирилади:

барча фукаролар учун жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг ягона ставкасини 12 фоиз миқдорида жорий этиш, шундан 0,1 фоизини шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобваракларига йўналтириш. Бунда, айрим тоифадаги фуқароларнинг энг кам ойлик иш ҳакининг 4 баравари миқдоридаги даромадларини солик солишдан озод қилишнинг амалдаги тартиби саклаб колинади;

фуқароларнинг меҳнатга ҳақ тўлаш туридаги даромадларидан Бюджетдан ташкари пенсия жамғармасига ушлаб колинадиган суғурта бадалларини бекор қилиш;

пенсия тизимининг баркарорлигини таъминлаш мақсадида бюджет ташкилотлари ва давлат корхоналари, устав жамғармаси (капитали)да давлат улуши 50 фоиз ва ундан кўпроқ микдорда бўлган юридик шахслар, устав жамғармаси (капитали)нинг 50 фоизи ва ундан кўпроқ микдори давлат улуши 50 фоиз ва ундан кўлрок бўлган юридик шахсга тегишли юридик шахслар ҳамда уларнинг таркибий тузилмалари учун ягона ижтимоий тўловни 25 фоиз микдорида белгилаш, шунингдек, бошка юридик шахслар учун ушбу тўлов ставкасини 15 фоиздан 12 фоизгача пасайтириш;

б) иккинчидан, оборот (тушум)дан солиқларни оптималлаштирган ҳолда умумбелгиланган ва содцалаштирилган соликлар тўловчиларни соликка тортиш, шунингдек, солиқ солишнинг соддалаштирилган тартибига ўтиш мезонлари қуйидагилар орқали такомиллаштирилади:

давлат максадли жамғармаларига юридик шахсларнинг обороти (тушуми)дан ундириладиган мажбурий ажратмаларни бекор килиш;

юридик шахслардан олинадиган фойда солиги ставкасини 14 фоиздан 12фоизгача, тижорат банклари учун - 22 фоиздан 20 фоизгача пасайтириш, шунингдек, мобиль алока хизмати кўрсатаётган юридик шахслар (уяли алока компаниялари) учун рентабеллик даражасидан келиб чиқиб улар учун қўшимча фойда солиғи ҳисоблаш тартибини бекор килган ҳолда 14 фоиздан 20 фоизгача ошириш;

дивидендлар ва фоизлар кўринишидаги даромадлар бўйича тўлов манбаидан ушлаб қолинадиган фойдасолиғи ставкасини 10 фоиздан 5 фоизгача пасайтириш;

ўтган йил якунлари бўйича йиллик обороти (тушуми) 1 миллиард сўмдан ошган ёки йил давомида белгиланган чегаравий микдорга етган корхоналарни умумбелгиланган солиқларни тўлашга ўтказиш. Бунда, йиллик оборот (тушум)нинг 1 миллиард сўм этиб белгиланган чегаравий микдори 3 йилда камида бир марта кайта кўриб чиқилади;

барча гадбиркорлик субъектлари, шу жумладан обороти (тушуми) 1 миллиард сўмгача бўлган юридик шахслар учун юридик шахсларнинг мол-мулк солиғи, ер солиғи ва сув ресурсларидан фойдаланганлик учун соликни жорий этиш;

қўшимча фойда солиғини ҳисоблаш ва тўлаш тартибини, шу жумладан роялти тўлашни жорий этиш оркали такомиллаштириш;

в) учинчидан, солиқ солишнинг соддалаштирилган тартиби бўйича солиқ тўловчиларга солиқ сиёсатини такомиллаштиришнинг салбий таъсирини камайтириш чоралари куйидагилар оркали амалга оширилади:

юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ ставкасини, бино ва иншоотлардан, шу жумладан илгари хусусийлаштирилган объектлардан самарасиз фойдаланаётган юридик шахслар учун оширилган ставкада солиқ ҳисоблаш тартибини саклаб колган ҳолда, 5 фоиздан 2 фоизга пасайтириш;

йиллик обороти (тушуми) 1 миллиард сўмгача бўлган солиқ тўловчилар учун оборотдан (тушумдан) соликни 4 фоиз миқдордаги базавий ставкадан келиб чиқиб ҳисоблаш ва тўлаш тартибини ҳамда кўшилган киймат солигини ихтиёрий равишда тўлаш имкониятини белгилаш;

ягона ер солиғи тўловчилар учун солиқ солиш тартибини сақлаб қолиш.

г) тўртинчидан, қўшилган қиймат солиғи ва акциз солигини ҳисоблаш ва тўлаш тартиби қуйидагилар орқали такомиллаштирилади:

қўшилган қиймат солигини тўлиқ ҳисобга олиш тизимини жорий этиш, солик солиш базасини аниқлаштириш ва имтиёзлар сонини камайтириш, шунингдек, 2019 йил якуни бўйича мазкур солик ставкаси миқдорини пасайтириш орқали кўшилган киймат солиғининг 20 фоиз миқдордаги амалдаги ставкасини сақлаб колиш;

ҳозирги вактда сотиб олинадиган асосий воситалар, курилиши тугалланмаган объектлар ва номоддий активлар нархига киритиладиган қўшилган киймат солигини ҳисобга олиш суммаларига киритиш ҳуқукини бериш;

тегишли тадбирларни молиялаштириш учун маблагларни республика бюджетига ўтказган ҳолда, алкоголь ва тамаки маҳсулотларини ишлаб чикарувчилар учун ҳар бир ишлаб чикариладиган маҳсулот бирлигига ўрнатилган акциз ва йиғимларни бирлаштириш.

3. Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг янги таҳрирдаги лойиҳасини ишлаб чиқишни мувофиқлаштириш ҳамда самарасиз солиқ ва божхона имтиёзлари ва преференцияларини бекор қилиш бўйича ишчи комиссиянинг янгиланган таркиби иловага мувофик тасдиклансин.

Ишчи комиссия (Б.Мавлонов): бир ҳафта муддатда тегишли йўналишлар бўйича эксперт гуруҳлари фаолиятини, шу жумладан улар ишига соликка тортиш соҳасида амалий тажрибага эга экспертлар ва бизнес вакилларини жалб килган ҳолда ташкил этсин;

2018 йил 1 ноябрга кадар муддатда самарасиз солиқ ва божхона имтиёзлари ҳамда преференцияларини бекор килиш, Ўзбекистон Республикасининг Солик ва Божхона кодексларига мувофиқ доимий амал килувчи солик ҳамда божхона имтиёзларини тақдим этиш тартибини жорий килиш бўйича таклифлар тайёрланишини таъминласин;

2018 йил 1 декабрга кадар муддатда Халкаро валюта жамғармаси, Жаҳон банки ва бошка ташкилотлар экспертларини жалб қилган ҳолда, Узбекистон Республикасининг солиқ сиёсатини такомиллаштириш концепдиясининг асосий йўналишларидан келиб чиқиб, унинг кенг жамоатчилик муҳокамасини ўтказиш оркали Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг янги таҳрирдаги лойиҳаси ишлаб чиқилишини таъминласин.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Солик кодексининг янги таҳрирдаги лойиҳасини тайёрлашда ва Узбекистон Республикаси солиқ тизимини ислоҳ килишда техник жиҳатдан кўмаклашишни таъминлаш учун Халкаро валюта жамғармаси ва Жаҳон банки билан ўзаро ҳамкорликни ташкил этиш чораларини кўрсин.

4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси икки ой муддатда:

а) солик мажбуриятларини бажарувчи солиқ тўловчилар маъмурий харажатларининг кескин ошишини олдини олишга каратилган куйидагиларни назарда тутувчи комплекс тадбирларни тасдиқласин:

давлат солик хизмати органлари ходимлари ва солиқ тўловчиларнинг, шу жумладан қўшилган қиймат солиги ва юридик шахсларнинг фойда солиғини ҳисоблаб чикиш ва тўлаш бўйича малакасини ошириш;

солик ҳисоботини соддалаштириш ва унинг автоматлаштирилган бухгалтерия ҳисобини юритувчи дастурий маҳсулотлар билан интеграциялашувини таъминлаш;

солик маъмуриятчилигини, шу жумладан соликларни тўлаш даврийлигини тубдан такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар дастурини;

пенсияларни ҳисоблаш учун зарур бўлган ҳисобланган иш ҳакининг персоналлаштирилган ҳисобини юритиш тартибини жорий қилиш;

б) якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан амалга оширишга рухсат этилган фаолият турлари танқидий қайта кўриб чиқилиши ва қисқартирилишини таъминласин;

в) маълумотлар базалари солиқ органларининг Ягона интеграциялаштирилган ахборот-ресурс базасига интеграция қилинадиган давлат органлари ва ташкилотларининг рўйхатини тасдиқлансин.

Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси Давлат солиқ қўмитаси билан биргаликда 2019 йил 1 январга қадар муддатда вазирлик ва идораларнинг солиқлар ва бошка мажбурий тўловларни ҳисоблаш учун фойдаланиладиган маълумотлар базаларининг ишончлилигини ўргансин ҳамда уларнинг ишончлилигини таъминлаш бўйича “Йўл харитаси”ни ишлаб чиқсин.

5. Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси Давлат солиқ қўмитаси, Молия вазирлиги ҳамда бошка манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда оммавий баҳолаш ўтказиш бўйича илғор хорижий тажрибани ҳисобга олган ҳолда, юридик шахслар кўчмас мулкининг бозор кийматини аниқлаш механизмини жорий қилиш юзасидан комплекс чора-тадбирларни Вазирлар Маҳкамасига киритсин.

6. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги Молия вазирлиги, Марказий банки ва Давлат статистика кўмитаси билан биргаликда 2018 йил 1 августга қадар муддатда стратегик режалаштириш ва прогнозлашнинг замонавий услубларидан фойдаланган ҳолда ва мазкур Фармонда солиқ тизимини ислоҳ қилиш бўйича белгиланган чора-тадбирларни инобатга олиб, Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг 2019-2021 йилларга мўлжалланган асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнозини ишлаб чиқишни таъминласин.

7. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - молия вазири Ж.А.Қўчқоров: 2019 йил учун бюджетномада ушбу Фармон билан белгиланган норма ва коидаларни назарда тутсин;

2019 йилги Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети лойиҳасини тақдим этиш билан бир вақтда Вазирлар Маҳкамасига Узбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларининг 2020-2021 йилларга мўлжалланган ўрта муддатли бюджет йўналишларини киритсин;

2019-2021 йилларга Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетини ишлаб чиқишда хориждан жалб килинадиган маблағлар ҳисобига молиялаштириладиган сарф-харажатларни инобатга олмаган ҳолда унинг мутаносиблигини таъминласин.

8. Давлат солиқ қўмитаси, Давлат божхона қўмитаси, Молия вазирлиги раҳбарлари, шунингдек, уларнинг ўринбосарлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари бюджет тизими бюджетларининг прогноз параметрлари бажарилиши учун шахсан масъул эканлиги белгилаб қўйилсин.

9. Молия-бюджет интизомини мустаҳкамлаш ва Ўзбекистон Республикаси бюджетининг баланслашган ижросини таъминлаш учун:

вазирликлар ва идоралар, ишончли бошқарувчилар, шунингдек, давлатнинг ишончли вакиллари 2019 йилдан бошлаб устав капиталидаги давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортик бўлган хўжалик бирлашмалари томонидан дивидендлар сўзсиз ҳисобланишини, шунингдек, амалдаги конун ҳужжатларига мувофик давлат унитар корхоналари томонидан уларнинг соф фойдасидан 30 фоиз миқдорида Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига ажратилишини таъминласин;

Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва ракобатни ривожлантириш давлат қўмитаси 2018 йил 1 сентябрга кадар муддатда давлат мулки бўйича ижара тўловларининг минимал ставкаларини ҳар бир ҳудуднинг ўзига хос хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда кайта кўриб чиқсин;

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ кўмитаси соликлар ва бошка мажбурий тўловларнинг тўлик йиғилишини, иш билан банд фукароларнинг максимал қонунийлаштирилишини ва иш ҳақи фондини кўпайтиришни таъминлаш бўйича катъий чоралар кўрсин;

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солик кўмитаси Қорақалпогистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар хокимликлари билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси билан келишилган ҳолда икки ой муддатда маҳаллий давлат ҳокимияти, давлат солиқ хизмати, молия ва бошқа органларнинг, шунингдек, улар мансабдор шахсларининг аниқ босқичма-босқич ҳаракатларини ва қатьий жавобгарлигини назарда тутган ҳолда, солик солиш базасини кенгайтириш, бюджетга кўшимча тушум манбаларини аниқлаш, шунингдек, унинг мутаносиблигини хамда дефицит юзага келишига йўл қўймасликни таъминлаш бўйича туманлар ва шаҳарлар кесимида “Йўл хариталари”ни тасдиқласин.

10. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси, Давлат божхона кўмитаси, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Адлия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шахар ҳокимликлари Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги, бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда мазкур Фармоннинг мазмун-моҳиятини кенг тушунтириш ишларини, шу жумладан оммавий ахборот воситалари ва Интернет тармоғи оркали тизимли равишда ташкил этсин.

11. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Ҳисоб палатаси, Давлат солиқ қўмитаси, Давлат божхона қўмитаси, Молия вазирлиги Савдо-саноат палатаси билан биргаликда икки ой муддатда солиҚ тўловчиларнинг солиқлар ва бошка мажбурий тўловларни тўлашдан бўйин товлаш ҳолатларига барҳам беришга, жисмоний ва юридик шахсларнинг солиҚларни ўз вақтида ва тўлиқ тўламаганлиги учун жавобгарлигини оширишга каратилган чора-тадбирларни кучайтириш бўйича таклифлар киритсин.

12. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов, Ўзбекистон Республикасининг Бош прокурори О.Б. Муродов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари Б.М. Мавлонов зиммасига юклансин.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 29- июндаги ПФ-5468 -сон Фармонига илова

Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг янги тахрирдаги лойихасини ишлаб чиқишни мувофиқлаштнриш ҳамда самараснз солик ва божхона имтиёзлари ва преференцияларини бекор қилиш бўйича ишчи комиссиянинг янгиланган таркиби

Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслахатчисининг биринчи ўринбосари, ишчи комиссия раҳбари Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиха бошкаруви миллий агентлиги директорининг биринчи ўринбосари, ишчи комиссия рахбарининг ўринбосари Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси раисининг биринчи ўринбосари Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг ўринбосари Ўзбекистон Республикаси адлия вазири Ўзбекистон Республикаси иктисодиёт вазирининг биринчи ўринбосари Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг биринчи ўринбосари Ўзбекистон Республикаси Давлат солик кўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона кўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси раисининг биринчи ўринбосари Ўзбекистон Республикаси Президенти девонининг масъул ходими Ўзбекистон Республикаси Президенти девонинииг масъул ходими Ишчи комиссня котнбияти: Ўзбекистон Республикаси Президенти девонининг масъул ходими Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойихабошқаруви миллий агентлигининг бошқарма бошлиги Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги хузуридаги Бюджет- солик тадкикотлари инст и гутининг директори Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Давлат бюджети бош бошкармасининг бошлиғи Ўзбекистон Республикаси Давлат солик кўмитаси бош бошқар.масининг бошлиги. ишчи комиссия котиби Изоҳ: Ишчи комиссия аьзояари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига ушбу лавозимга янги тайинланган шахслар киритгтади.