debet.uz

База бузилиб қолди. Ёрдам беринг

Кўрилган: 154Изохлар: 0
1С 8 мақолалар
Айрим пайтларда 1С база ишламай қолади. Нима қилиш керак? Қуйидаа келтирилган қадамларни кетма-кетликда бажарилиши натижасида кўп эхтимол билан муаммо ҳал бўлади.

Компьютерни ўчириб ёқиш.

Бу кулгили туюлиши мумкин. Лекин айрим ҳолларда компьютер ўчириб ёқилганда муаммо бартараф бўлади. Агар бу ёрдам бермаса кейингисига ўтамиз.

1. Резерв копияни сақлаб оламиз.

а) база жойлашган папкани кўчириб оламиз(1С ишлаб турилган бўлса барча қўлланувчилар базадан чиқиши керак).

б) Конфигураторга кириб 1с базани архивлаш.

с) Махсус архивга олувчи дастур билан архивлаш.

2. Кешни тозалаш.

Базани 1с дастурдаги рўйхатдан ўчириб ташлаш.(маълумотлар омбори папкаси қаерда турганлигини эслаб қоламиз). Кейин қайтадан рўйхатга киритамиз. Мана шу йўл билан кеш билан боғлиқ муаммо бартараф этилади. Ўчирилиб ва қайта киритилганда кеш ва базага таалуқли бошқа ёрдамчи маълумотлар автомат тозаланади.

pic1.png

chdbfl дастури билан текшириш.

учинчи навбатда chdbfl дастури билан тест қилиш. Бу дастур 1С томонидан тақдим этилган бўлиб ҳар бир 1С платформани ўзини chdbfl версияси мавжуд. Базада хатолар тузатишда қўлланилади. Базага жуда жиддий зарар етканда хам ёрдам беради. Қўлланиш тартиби қуйидагича: 1. Аввал резерв копияни оламиз. 2. 1С ўрнатилган каталогга кирамиз. Одатда бу - 'C:\Program Files\1cv8'. Бу ерда платформа версиясини англатувчи рақамли папкани танлаймиз. bin папкасига кирамиз. chdbfl дастури ишлатамиз. Тузатмоқчи бўлаётган базани танлаймиз.

pic2.png

Конфигуратордан туриб текширув ўтказиш(тестирование)

Тўртинчи навбатда Конфигураторга кириб текшириш керак.

pic3.png

Расмда кўрсатилган шаклда белгилаб Выполнить тугмачасига босинг

pic4.png