debet.uz

Асосий воситаларни устав сармояси қўйилмалари шаклида киритиш

Кўрилган: 162Изохлар: 1

Айрим ҳолларда Устав фондини шакллантириш учун таъсисчи томонидан товар ёки ишлаб чиқариш жараёнида керак бўладиган ускуналар шаклида киритилади. Дейлик тикув цехи таъсисчиси устав фондини 500 млн сум қилиб белгилади.

avus01.png

Устав фондини шакллантиришни қуйидаги дарсдан кўришингиз мумкин: Устав фондини шакллантириш

Энди ускунани таъсисчи томонидан киритиш учун Склад менюсига кириб Оприходование товаров ни танлаймиз.

avus02.png

Қуйидаги форма чиқади:

avus03.png

Бу формани тўлдираётганда Номенклатура устунига диққатимизни қаратамиз. Биз киритаётган ускуна Асосий восита демак 0820 счетига олиб борилиши керак. Бунинг учун номенклатура формасига ўтиб рўйхатдан Оборудование (объекты основных средств) ни танлаймиз ва уни ичига ўтиб янги ускуна номини киритамиз.

avus03a.png

Янги ускуна (асосий восита) киритилиши учун Добавить тугмачаси босилади ва қуйидаги форма орқали маълумот киритилади:

avus03b.png

Керакли маълумотларни киритиб бўлгандан сўнг ОК тугмачасини босамиз. Энди Оприходование товаров формасига ўтиб Счет доходов бўлимига кириб счет доходов 4610 ни танлаймиз ва Контрагентыда Таъсисчини танлаймиз.

avus04.png

ОК тугмасини босиб амални тугатамиз. Текшириш учун Оборотно-сальдовая ведомостьга кирамиз.

avus05.png

Кўриб турганимиздек ҳаммаси ўз ўрнига тушган.

Изохлар: 1 RSS

1 Аноним 31-07-2018 15:43

Салом. рахмат. купрок маьлумот булса яхши буларди.

Фикр қолдиринг!

Фикрингиз текширилгандан сўнг сахифада ёритилади

Сиз ўз логиниз билан киришингиз мумкин ёки сайтдан регистрациядан ўтишингиз мумкин.

(шарт)