debet.uz

Сайт ҳақида

Кўрилган: 528Изохлар: 4

Интернет берган имкониятлардан турли мамлакатларда ўз мақсадлари йўлида унумли фойдаланиб келишмоқда. Албатта энг кўп веб саҳифа инглиз тилида. Лекин биздаги аҳвол у даража қувонарли эмас. Улкан ақлий салоҳиятга эга халқни ўз она тилида веб саҳифалари жуда кам. Умуман олганда .uz доменлар сони ҳам кам. 2017 йил октябр холатига 35000 та. Қиёс қилсак яқин қўшнимиз Қозоғистонда 2015 йил 1 сентябрь холатига 123 000 дан зиёд. Россияда 2017 йил февраль холатига 5,5 млн веб сахифа бор.

Мана шуларни инобатга олиб, ҳамда ўзим шуғулланишни бошлаган соҳа - (1С бухгалтерия)га оид ўзбек тилида веб саҳифа камлиги туртки бўлиб шу ишга киришдим. Мақсад бироз бўлсада шу бўшлиқни тўлдириш. Ишни усталари қилгунга қадар "пойдевор" бўлишлик...

debet.uz веб саҳифасида асосан ўзбек тилида бухгалтерия билан алоқадор мақола, хужжатлар, 1С дастури дарслари, маълумотлар омбори, компьютер хавфсизлиги ҳақида маълумотлар бериб борилади. Айрим ҳолларда зарурат юзасидан, таржима қилиш учун ресурс етишмаслиги сабабидан рус ва инглиз тилида маълумотлар бериб борилади.

Худайберганов Иброҳим.

таклифлар учун:

  • электрон почта: debet.uz@yandex.ru
  • телеграмм: @debetuz
  • Изохлар: 4 RSS

    1 Аноним 27-05-2018 17:59

    сизни фикрларингиз яхши мен хам кушиламан янги урганувчилар учун анча яхши купрок ишланг debet.uz омад ёр булсин.

    3 Арофат 15-09-2018 11:15

    1с8 мини курсдаги 1- дарсдан бошка дарсларга кириб булмаяпти ёрдам берворинг илтимос

    4 debetuz 10-10-2018 15:21

    Арофат дарслар хали тайермас. Электрон почтага ўз эғпочтангизни юборинг. дарслар тайёр бўлганда ҳабар бераман.

    Фикр қолдиринг!

    Фикрингиз текширилгандан сўнг сахифада ёритилади

    Сиз ўз логиниз билан киришингиз мумкин ёки сайтдан регистрациядан ўтишингиз мумкин.

    (шарт)