debet.uz

1С8 да маълумотларни танлаш ва тартиблаш

Кўрилган: 350Изохлар: 0
1С 8 мақолалар

1С8 да маълумотларни танлаш ва тартиблаш нима учун керак? Дейлик маълум вақт оралиғида банк харажатларини йиғиндиси керак бўлиб қолди. Танлаб олинган маълумот Excel форматида файлга сақланилади.

Банк харажатлари 9430 счетида юритилмоқда. Бошқа харажатлар ҳам 9430 счетида юритилмоқда. Бу холатдаги муаммони қуйидаги услубда ечиш мумкин. Банк менюсидан Платежный ордер на списание денежных средствга кирамиз. Формани юқори қисмида Отбор и сортировка тугмачасини босамиз.

pic1.png

Тартиблашни амалга ошириш учун Контрагентни белгилаймиз. Кейинги устунда равнони қолдирамиз. Охирги устундан корхонани танлаймиз. Бизнинг холатда - корхона банки.

pic2.png

Фақат банкга булган тўловларни кўришимиз мумкин. Энди вақт оралиғини белгиласак. Бунинг учун Формани юқори қисмида Установить интервал дат тугмачасини босамиз.

pic3.png

Расмда кўрсатилга кетма кетликда саналарни белгилаймиз. Хосил бўлган маълумотни йиғиндисини(суммаси) олиш учун қуйидаги йўл тутамиз. Дарчани чап тараф,бурчакда жойлашган действия тугмасини босиб, пастда жойлашган вывести список менюсини танлаймиз

pic4.png

Excel жадвалини эслатувчи жадвалда биз танлаган маълумотлар чиқарилди

pic5.png

Хосил бўлган жадвални Excel форматида сақлаш учун Файл менюсига кириб қуйидаги расмда кўрсатилгандай иш тутамиз

pic6.png

Қуйидаги дарчани паст қисмида зарур бўлган файл турини танлаймиз ва сақлаймиз

pic7.png

Юқорида кўрсатиб ўтилган услубдан бошқача йўл билан танлаш имконияти бор. Отбор и сортировкаформасида кўплаб тартиблаш ва танлаш имкониятлар мавжуд. Эхтиёжга қараб қўллашингиз мумкин

pic8.png