debet.uz

1 дарс

Кўрилган: 283Изохлар: 0

«NODIR RAXMON» Хусусий Корхонасини базага киритамиз. Бунинг учун Предприятие менюсига ўтиб Организация менюсини танлаймиз. Добавить тугмачасини босилган қуйидаги форма чиқади:

pic1.png

ИНН катакчага СТИР рақамини ёзгандан сўнгра “Заполнить по ИНН” тугмачаси босилса Маълумотлар омборида (МО) мавжуд маълумотлар автоматик равишда тўлдирилади. Агар МО да СТИР рақамига тегишли маълумот бўлмаса ҳар бир катакни алоҳида тўлдириб чиқилади. Префикс катакчасига лотин алифбосида 2 ёки 3 та харфни қўйишни унутманг. Префикс 1С информацион базада 1дан кўп корхона юритилган тақдирда мутлақо белгиланиши зарур. Ушбу префикс орқали ҳар бир коронага тегишли маълумотлар сақланадиган жадваллар сараланиб борилади. Далее тугмачасига босинг.

pic2.png

Кейинга формада банкдаги ҳисоб рақам ва банкка тегишли маълумотлар тўлдирилади. Далее тугмачасига босинг.

pic3.png

Кейинги формада корхона боғланиш учун зарур бўладиган маълумотлар билан тўлдирилади. Корхона манзили, телефон, факс рақами, э-почтаси ва х.з Далее тугмачасига босинг.

pic4.png

Охирги формада Корхона рахбари, Бош бухгалтер ва Кассир ИОШ киритиб чиққандан сўнг, Готово тугмачасига босинг.

Энди корхонани тегишли кодлар рўйхатдан ўтганлик рақамларини киритиб чиқамиз. Бунинг учун Предприятие менюсини танлаб Организация шаклига ўтамиз. Тахрир қилиш учун Менюдаги яшил қаламчани босамиз. Қуйидаги шакл чиқади:

pic5.png

Корхона банк ва ҳисоб рақамини киритиш учун 1 чизиқда жойлашга киритиш формаси четидаги 3та нуқтали тугмача босилади.

pic6.png

Бу ердан добавить тугмачаси босилиб корхона банкига тааллуқли маълумотлар киритилади.

pic7.png
Фикр қолдиринг!

Фикрингиз текширилгандан сўнг сахифада ёритилади

Сиз ўз логиниз билан киришингиз мумкин ёки сайтдан регистрациядан ўтишингиз мумкин.

(шарт)